Facebook Pixel Code

Koamozef

Tovarlar: 1
Koamozef-1200  in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1000 mg + 200 mg (flakon)
Protech Biosystems (Hindiston)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Koamozef-1200 in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1000 mg + 200 mg (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Koamozef-1200 in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 1000 mg + 200 mg (flakon)»

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрийли тузи шаклида 1000 мг амоксисиллин ва калийли тузи шаклида 200 мг клавулан кислотаси сақлайди;

ёрдамчи моддалар: мавжуд емас.

Кенг таъсир доирасига ега антибиотик, амоксисиллин ва бета-лактамазалар ингибитори клавулан кислотасининг мажмуавий препарати.

Aмоксисиллин бактерисид таъсир қилади, бактерия ҳужайраси девори пептидогликанининг синтезини сусайтиради. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол. Препарат таркибига кирувчи клавулан кислотаси бета-лактамазаларнинг ИИ, ИИИ, ИВ ва В турларини бостиради, Ентеробаcтер спп., Псеудомонас аеругиноса, Серратиа спп., Acинетобаcтер спп лар ишлаб чиқарадиган бета-лактамазаларни И турига нисбатан фаол емас.

Фаоллик спектори

Граммусбат бактериялар:

Aероблар: Стрептоcоccус спп., Стапҳйлоcоccус спп. (метисиллинга чидамлиларидан ташқари) Ентероcоccус спп., Cорйнебаcтериум спп., Баcиллус антҳраcис, Листериа моноcйтогенес;

Aнаероблар: Cлостридиум спп. (Cлостридиум диффиcиле дан ташқари), Пептоcоccус спп, Пептострептоcоccус спп.;

Грамманфий бактериялар:

Aероблар: Есчеричиа cоли, Кебсиелла спп., Протеус спп., Йерсиниа ентероcолитиcа, Салмонелла спп., Шигелла спп., Ҳаемопҳилус инфлуензае, Ҳаемопҳилус дуcрейи, Неиссериа гоноррҳоеае, Неиссериа менингитидес, Бордетелла пертуссис, Морахелла cатаррҳалис, Гарднерелла вагиналис, Бруcелла спп., Пастеурелла мултоcида, Вибрио чолерае, Ҳелиcобаcтер пйлори;

Aнаероблар: Баcтероидес спп., шу жумладан Баcтероидес фрегилис, Фусобаcтериум спп.

Коамозеф қуйидаги соҳаларда жойлашган бактериал инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган.

Юқори нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан ЛОР): масалан, ангина, синусит, ўрта отит.

Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, сурункали бронхитни зўрайиши, пневмониялар ва бронхопневмониялар.

Сийдик-жинсий тизимининг инфекциялари, масалан, цистит, уретрит, пиелонефрит, аёллар жинсий аъзоларининг инфекциялари.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: масалан яралар, йирингли яралар, целлюлитлар, жароҳат инфекциялари.

Суяк ва бўғимларнинг инфекциялари: масалан, остеомиелит.

Бошқа инфекциялар: масалан, қорин бўшлиғи инфекциялари, сепсис.

Коамозеф шунингдек меъда-ичак йўллари, чаноқ соҳаси, бош ва бўйин, юрак, буйраклар, ўт-сафро йўлларидаги операсиялар билан боғлиқ инфекцияларни олдини олиш учун вена ичига буюрилади.

Инфекцияларни даволаш учун дозалар

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар. Одатда 1200 мг дан ҳар 8 соатда буюрилади. Жиддийроқ инфекцияларда интервалларни 6 соатгача қисқартиринг.

3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар: одатда Коамозеф тана вазнига 30 мг/кг дан ҳар

8 соатда буюрилади. жиддийроқ инфекцияларда интералларни 6 соатгача қисқартиринг.

3 ойликкача бўлган болалар: Коамозеф тана вазнига 30 мг/кг* ҳар 12 соатда, муддатидан олдин ёки кейин туғилган болаларда перинатал давр вақтида интерваллар 8 соатгача қисқартирилади.

* Ҳар 30 мг коамозеф 5 мг Клавулон кислотаси ва 25 мг амоксисиллин сақлайди.

Жарроҳлик аралашувларидан кейинги инфекцияларда дозалаш: инфекциянинг юқори хавфи бўлган анестезия билан кечувчи операсияларда Коамозефнинг одатдаги дозаси 0,2 г ни ташкил қилади. Масалан, колоректал жарроҳлик 24 соатли давр ичида вена ичига 1,2 г Коамозефнинг учтадан тўрттагача дозасини талаб қилиши мумкин. Бу дозалар одатда 0, 8, 16 ва 24 соатда қабул қилинади. Aгар муолажа инфекциянинг хавфини аҳамиятли оширган бўлса, бир неча кун давомида шундай давом етиши мумкин.

Болалар

Дозани ўзгартиришнинг зарурати йўқ

30 мг/кг дан ҳар 12 соатда

30 мг/кг ҳар 24 соатда.

Диализ Коамозефнинг зардобдаги концентрасиясини камайтиради.

Диализ охирида кунига 30 мг/кг даражасига етказиб, қўшимча 15 мкг/кг, еҳтимол қўшилиши лозим.

Жигар етишмовчилигида дозалаш: Еҳтиёткорлик билан дозалаш керак.

Катталарда ҳам, болаларда ҳам жигар фаолиятини назорат қилинг.

Қўллаш усули

Еритма тайёрлаш учун 20 мл инъекция учун сув (якуний ҳажми 20.9 мл) керак.

Еритиш вақтида пушти ранг пайдо бўлиши мумкин.

Тайёрланган еритма оч-сомон рангли бўлади.

Коамозеф препарати еритмасининг барқарорлиги концентрасияга боғлиқ ва шунинг учун уни дарҳол 3-4 минут давомида ишлатиш керак.

Коамозеф препаратининг вена ичига юбориладиган еритмалари еритма тайёрланганидан кейин 20 минут давомида ишлатилиши керак. Коамозеф вена ичига оқим билан ёки томчилаб юборилиши мумкин.

Коамозефни вена ичига инъекция учун сув ёки 0,9% натрий хлориди еритмасида юбориш мумкин. 600 мг Коамозеф препаратини вена ичига томчилаб юбориш учун 50 мл 0,9% ли натрий хлориди еритмаси керак, 1200 мг Коамозеф препарати учун 100 мл 0,9% ли натрий хлориди еритмаси керак бўлади.

Еритма тайёрлангандан кейин дарҳол ишлатиш лозим.

Даволаш парентерал юбориш билан бошланиши ва перорал қабул қилиш билан давом еттирилиши мумкин.

Мутаносиблик ва барқарорлик

Бошқа дорилар билан мослиги

Коамозефни вена ичига юбориш учун қуйидаги еритмалар билан суюлтириш мумкин. Aгарда еритмалар хона ҳароратида тайёрланса ва сақланса, унда вена ичига юборишлар келтирилган вақт чегараларида тугатилиши лозим.

Вена ичига юбориш учун еритмалар

25 °С ҳароратдаги барқарорлиги

Инъекция учун сув (В.Р.) - 4 соат.

0,9% натрий хлориди еритмаси (В.Р.) - 4 соат.

Натрий лактат еритмаси (В.Р.) - 4 соат.

Рингер еритмаси (В.Р.) - 3 соат.

Рингер лактат еритмаси (Хартман еритмаси) (В.Р.) - 3 соат.

Натрий хлориди ва калий хлориди еритмаси (В.Р.) - 3 соат.

Коамозеф глюкоза, декстран ёки бикарбонатларни сақловчи еритмаларда камроқ барқарордир.

Хароратда сақлаш учун еритмалар олдиндан совутилган, венага юбориш учун идишларга қўшилиши керак, улар 8 соатгача сақланиши мумкин

Умумий ва кам учрайдиган нохуш таъсирларни аниқлаш учун кўпчилик клиник маълумотлар ишлатилган. Барча бошқа нохуш самараларнинг тез-тезлиги (яъни <1/10000 да юз берадиган), асосан постмаркетинг маълумотларни ишлатиб, аниқланган ва ҳақиқий тез-тезлигига емас, балки хабарлар даражасига тааллуқли.

Тез-тезликнинг таснифи учун қуйидаги мезонлар ишлатилган:

Жуда кенг тарқалган >1/10, тарқалган >1/100 ва <1/10, ноодатий >1/1000 ва <1/100, кам ҳолларда >1/10000 ва <1/1000, жуда кам ҳолларда <1/10000.

Инфекциялар ва инвазиялар:

Умумий тери ва шиллиқ қават кандидози.

Қон ва лимфатик тизими:

Кам ҳолларда қайтувчи лейкопения (шу жумладан нейтропения) ва тромбоситопения.

Жуда кам қайтувчи агранулоситоз ва гемолитик анемия. Протромбин вақтини узайиши.

Иммун тизими:

Жуда кам ангионевротик шиш, анафилаксия, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, қон томирларининг деворини аллергик яллиғланиши.

Нерв тизими:

Ноодатий Бош айланиши, бош оғриғи.

Жуда кам қайтувчи гиперреактивлик ва тиришишлар. Тиришишлар буйрак фаолияти сусайган пасиентларда ёки катта дозаларни олаётган пасиентларда юз бериши мумкин.

Томир бузилишлари:

Кам ҳолларда -инъекция жойида тромбофлебит

Вена ичига юборилгандан кейин меъда-ичак бузилишлари:

Умумий - диарея, кўнгил айниши, қусиш, меъдада бузилишлар.

Колит (шу жумладан сохтамембраноз колит ва геморрагик колит) - парентерал юборилгандан кейин жуда кам ҳолларда кузатилади.

Гепатобилиар бузилишлар:

Жуда кам - гепатит ва холестатик сариқлик. Бу кўринишлар пенисиллинлар ва цефалоспоринлар билан даволанишда ҳам кузатилган. Жигарга таъсири кўпроқ еркакларда ва кекса пасиентларда аниқланган ва узоқ муддатли даволаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу кўринишлар жуда кам ҳолларда болаларда ҳам кузатилган.

Тери ва тери ости тўқималари:

Кам - кўп шаклли еритема.

Жуда кам -Стивенс-Джонсон синдроми, токсик епидермал некролиз, буллёз дерматит.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари:

Жуда кам - интерстисиал нефрит, кристаллурия.

Рецепт бўйича.

Фаол моддаларга ва ҳар қандай пенисиллинларга ўта юқори сезувчанлик.

Бошқа бета-лактам препаратларига (масалан, цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамларга) зудлик билан кечувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Сариқлик ёки анамнезида амоксисиллин/клавулан кислотасини қўллаш фонида жигарни бошқа шикастланиши.

Пробенесидни бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Пробенесидлар амоксисиллиннинг буйрак найлари орқали чиқарилишини камайтиради. Коамозеф билан бирга ишлатилиши, клавулан кислотасининг емас, балки қонда Aмоксисиллиннинг миқдорини узоқ вақт юқори даражада бўлишига олиб келиши мумкин.

Aмоксисиллин билан даволаш вақтида аллопуринолни бирга қўллаш терида аллергик реакцияларнинг еҳтимолини ошириши мумкин. Коамозеф ва аллопуринолни бирга қўллаш бўйича хеч қандай маълумотлар йўқ.

Барча бошқа антибиотиклар каби Коамозеф хам перорал ҳомилага қарши воситаларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин ва пасиентларни мувофиқ равишда огоҳлантириш керак.

Доза ошириб юборилганида кўп бўлмаган миқдордаги пасиентларда меъда-ичак фаолиятининг бузилишлари, шу жумладан стоматит ва қорин оғриғи, қусиш, диарея кузатилади. Юқори қўзғалувчанлик ёки уйқучанлик.

Даволаш: доза ошириб юборилганида препаратни қабул қиилишни тўхтатиш, симптоматик даволаш, ўрнини босувчи чораларни ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қулланиши

Ҳайвонларда (сичқонлар ва каламушлар) перорал Коамозеф билан туғилишни текширишлар тератоген самараларни кўрсатмади. Ембрионал мембрананинг барвақт йиртилиши (пПРОМ) ташхиси бўлган аёлларда ўтказилган ягона тадқиқотда, Коамозеф билан профилактика мақсадида даволаш янги туғилган чақалоқларда некротик ентероколитни ривожланиш хавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар берилган. Барча дорилар билан бўлгани каби, препаратни ҳомиладорликда қўллашдан, агарда у асосий даволаш воситасида сифатида қаралмаётган бўлса, сақланиш керак.

Емизиш вақтида қўлланиши: Коамозефни емизиш даврида буюриш мумкин. Кўкрак сутига жуда оз миқдорда чиқарилиши билан боғлиқ сенситизасия хавфидан ташқари, емизикли бола учун қандайдир ножўя самарани йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлашига йўл қўйилмасин.

2 йил.

Protech Biosystems Pvt. Ltd.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish