Дексаметазон Мер
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MER deksametazon ko'z tomchilari. 1 mg / ml 5 ml (shisha)»
фаол модда: 1 мг дексаметазон натрий фосфати;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий тетраборати, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.
Хидсиз, тиник, рангсиз суюклик.
Кўз томчилари.
Глюкокортикоид. АТХ коди: S01BA01.
Фармакодинамикаси
Препарат синтетик фторланган глюкокортикостероидлар гурухига мансуб. Кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга, бошка баъзи бир стероидларга нисбатан камроқ минералокортикоид самарали ва энг кучли таъсир этувчи яллигланишга қарши воситалардан бири ҳисобланади.
Препаратнинг таъсир этиш механизми фармакологик таъсири бўйича бошка фторланган глюкокортикостероидлар билан бир хил, фақат катта кучи ва самарасининг давомийлиги билан фарк килади. Қон томирларининг эндотелиал ҳужайралари адгезив молекулалари, циклооксигеназа 1 ёки ІІ ни ва цитокинлар ажралиб чикишини сусайтириш оркали яллиғланишга карши таъсир кўрсатади. Натижада яллигланиш медиаторларини шаклланиши камаяди ва лейкоцитларни кон томирлари эндотелийсига адгезияси сусайтирилади ва шу йўл билан уларни яллиғланган кўз тўкимасига кириб боришини олди олинади.
Фармакокинетикаси
Конъюнктива бўшлиғига томизилгандан кейин дексаметазоннинг кўз ичи суюқлигидаги максимал концентрацияси 2 соатдан кейин кузатилади ва у 30 нг/мл ни ташкил этади. Қон плазмаси оксиллари (альбумин) билан боғланиши 77-84% ни ташкил этади. Ярим чикарилиш даври 3-4 соатни ташкил этади. Клиренси соатига 0,111 дан 0,225 л/кг гача ва тақсимланиш ҳажми 0,576 дан 1,15 л/кг атрофида ўзгариб туради.
Жигарда метаболизмга учрайди. Дозанинг тахминан 60% сийдик билав 6-В-гидроксидексаметазон кўринишида чикарилади. Дексаметазоннинг умумий резорбтив таъсири унча аҳамиятли эмас.
Конъюнктива, шох парда ва кўзнинг олдинги сегментининг стероидларга сезгир ноинфекцион яллигланиш ва аллергик ҳолатларни, шу жумладан операциядан кейинги даврда яллигланиш реакцияларини даволашда қўлланилади.
Флакон очиш назорати билан химояланган. Биринчи марта қўллаганда қалпоқчани бураб, уни ҳимоя халқасидан ажратиб олиш керак.
Флакон ўзига хос тузилишга эга, шунинг ҳисобига унинг тагига босилганда, "бир босим - бир томчи" принципи бўйича эритмани дозаланган ажралиши юз беради. Флакон деворининг каттиклиги препаратни окиб чикишини анча камайтириб - кўз томчиларининг дозасини ошириб юборилишининг энг кўп сабабини олдини олади.
Кўзни огир ёки ўткир яллигланиши
Бошлангич даволаш усули сифатида шикастланган кўз (-лар) нинг конъюнктива бўшлигига (ларига) препарат 1-2 томчидан хар 30-60 минутда томизилади. Ижобий самара кузатилганда шикастланган кўз(-лар) нинг конъюнктива бўшлиғи (- ларига) дозани 1-2 томчигача камайтириб хар 2-4 соатда қўлланади. Кейинчалик дозани 1 томчидан кунига 3-4 мартага камайтириш мумкин, агар шу доза яллиғланишии назорат қилиш учун етарли бўлса, Агар кутилаётган натижага 3-4 кун давомида эришилмаса кўшимча равишда тизимли ёки субконъюнктивал даволашни буюриш мумкин.
Кўзни сурункали яллигланиши
Шикастланган кўз (кўзлар) конъюктивал бўшлик (лар) га препарат 1-2 томчидан ҳар 3-6 соатда ёки зарурати бўлса, ундан ҳам тез-тез томизиш керак.
Бироз яллигланиши, аллергия
Кутилаётган самарага эришилгунича шикастланган кўз (лар) нинг конъюнктива бўшлиқ
(лар) га препаратнинг 1-2 томчисини ҳар 3-4 соатда томизилади.
Кўз ички босимини мунтазам равишда назорат килиб туриш тавсия этилади.
Инстилляциядан кейин қовокни эхтиётлик билан беркитиш ёки бурун кўз ёши йўлини окклюзия килиш тавсия этилади. Бу кўзга юборилган дориларнинг тизимли сўрилишини камайтиради ва тизимли ножўя самараларни юз бериш эхтимолини камайтиради.
Кўзга маҳаллий қўллашга мўлжалланган бир нечта дори воситаларини бир вақтда қўлланилганда, уларни қўллаш орасидаги интервал камида 15 минутни ташкил этиши керак. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш керак.
Кекса ёшдаги пациентларда
Дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Дексаметазон маҳаллий қўлланилгандан кейин тизимли сўрилиш паст бўлгани учун дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Кўриш аъзолари томонидан: кератит, конъюнктивит, Сикка кератоконъюнктивити, кўз қовоқлари птози, шох пардани бўялиши, фотофобия, кўришни хиралашиши, мидриаз, кўзда огрик, кўзларни таъсирланиши, кўзларда ёт жисм хисси, кўзларда одатий бўлмаган ҳислар, ковоклар чеккаларида пўстлоқларни пайдо бўлиши.
Томизилгандан кейин тез орада: кўзларда қисқа муддатли ачишиш, санчиш, дискомфорт, кўзда қичишиш ва гиперемия, кўз ёшининг кўп ажралиши юз бериши мумкин.
Узоқ муддат қўлланилганда кейинчалик кўриш нервини шикастланиши билан кўз ички босимини ошиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўриш майдонини бузилиши, орқа субкапсуляр котарактани шаклланиши, глаукома, шох парда эрозиялари, шох парда ёки склерани юпқалашишига олиб келувчи касалликларда уларии перфорация хавфиниошиш кузатилади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаралсин). Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъм билиш қобилиятининг бузилиши), бош огриги, бош айланиши.
Иммун тизими, тери, тери ости қавати томонидан: юқори сезувчанлик; бензалконий хлоридига юкори сезувчанлик бўлган пациентларда аллергик блефарит ёки конъюнктивит ривожланиши мумкин.
Глюкокортикостероидлар инфекцияларга нисбатан резистентликни пасайтириш мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бошка компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик.
Кўзнинг ўткир, даволанмаган бактериал инфекциялари
Кўзнинг замбуруғли инфекциялари.
Кўзнинг микобактериал инфекциялари
Кўзнинг шох пардаси ва конъюнктиванинг вирусли инфекциялари (herpes simplex, cигир чечаги ва сувчечак чакирган ўткир юза кератит, herpes zosteг томонидан чакирилган креатитдан ташкари) да кўллаш мумкин эмас.
Кўзга маҳаллий қўллашга мўлжалланган бир нечта дори воситаларини бир вактда қўлланганда, уларни қўллаш орасидаги интервал камида 15 минутии ташкил этиши керак. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш керак.
Препаратни атропин, бошка антихолинергик воситлар ва мидриатиклар билан бир вақтда кўлланганда кўз ички босими ошиши мумкин.
Бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири тўгрисида маълумотлар йўк.
Препарат факат офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланган.
Препарат томизилганидан аникланадиган ножўя таъсирлар 5-15 секунддан кейин йўколиб кетади ва бекор килиш учун кўрсатма бўлиб хисобланмайди. Препаратии томизилгандан кейин юз бериши мумкин бўлган тизимли сўрилишини олдини олиш учун кўз ёши каналларини бармоклар билан 2-3 минут давомида босиб туриш керак. Препаратни кўллаётганда препаратии ифлосланишини олдини олиш учун томчидагич учига тегмаслик керак.
Кортикостероидларии узоқ вақт давомида маҳаллий қўлланганда кейинчалик кўриш нервини шикастланиши, кўриш ўткирлигини камайиши ва кўриш майдонининг бузилиши, шунингдек орка субкапсуляр катарактани хосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган кўз гипертензияси ва/ёки глаукома ривожланиши мумкин. Препаратии уюқ вақт кўллаганда мунтазам равишда кўз ички босимини назорат килиб туриш лозим.
Кўзга маҳаллий қўлланилаётган кортикостероидлар кўзнинг шох пардаси яралари битишини секинлаштириши мумкин, шох парда ёки склерани юпкалашиши билан кечадиган касалликлари бўлганида эса, уларнинг перфорациясига олиб келиши мумкин. Препаратни кўллаганда шох парданинг ҳолатини текшириб туриш керак (флуоресции синамасини ўтказиш крак).
Кортикостероидлар бактериал, вирусли ёки замбуруғли инфекцияларга нисбатан резистентликни камайтириши, бундай инфекцияларни аниклашга халақит бериши ва ударнинг клиник белгиларини никоблаб, антибиотикларнинг самарасизлигини аниклашга қаршилик килиши мумкин.
Кўзнинг шох пардасини яраси тургун пайдо бўлганида пациентларда кортикостероидлар билан даволаш ўтказилганлиги ёки ўтказилаётганлиги натижасида замбуруғли инфекция ривожланиши мумкинлигини хисобга олиш керак. Замбуруғли инфекция ривожланган холларда препарат билан даволашни тўхтатиш керак.
Herpes simplex томонидан чакирилган стромал креатит ёки увеитни даволаганда препаратни эхтиёткорлик билан кўллаш ва факат антивирус даволаш билан бирга қўллаш керак.
Тирқишли лампани қўллаган ҳолда вақти-вақти билан биомикроскопияни амалга ошириш лозим.
Кўз яллигланишини даволаётган пайтда контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди. Зарурат тугилганида, препаратни қўллашдан олдин юмшок контакт линзаларни ечиш ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минутдан кейин яна тақиш керак, Препарат бензалконий хлоридни саклайди, у кўзни таъсирланишини чакириши мумкин ва бундан ташкари юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантиради. Преапаратни юмшок контакт линзаларига тушишига йўл қўймаслик керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш
Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратни кўкрак сутига кириши ыкълум бўлмаганлиги сабабли, уни кўдаки мрурати туркаганида эссещия тўхтатиш керак.
Болалар
Препаратни болаларда кўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автотранспортки ва бошка механизмларни вошкариш тезлигига таъсир зи хусусияти
Препарат автотранспорт ва бошка механизмларни бошкариш кобилиятига таъсир этыхйли ёки таъсири ахамиятсиз. Бошка кўз томчиларини қўллангаида бўлгани каби, вактинчалик кўришни хиралашиши ёки кўришни бошка бузилишлари юз бериши мумкин. Агар кўришни хиралашиши томизилган пайтда юз берса, пациент автотранспортни ёки бошка механизмларни кўриш ойдинлашгунича босдкармаслиги керак.
Флаконнинг махсус конфигурацияси, препаратижиг дозасини тасодифан ошириб кборилишининг эҳтимолини камайтиради. Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари тўгрисида маълумотлар йўк.
Махаллий кўлланганда, дозани ошириб юборилган холларда препаратнинг ортиқча кисмини кўзлар (кўз) даи илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.
Флаксида 5 мл ёки 10 мл дан. 1 флакон кўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картов кутига жойланган.
Курук, ёругликдан химояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган хароратда саклансин. Музлатилмасии.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин.
2 йил.
Яроклилик муддати ўтгач кўлланилсин.
Рецепт бўйича.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулок кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
MER deksametazon ko'z tomchilari. 1 mg / ml 5 ml (shisha) | 3200 so'm |
Mer deksametazon Merrimed Farm eritmasi D / in. 4 mg/ml 1 ml № 10 (ampulalar) | 5500 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent