Facebook Pixel Code

Taylolfen Xot

Tovarlar: 1
Taylolfen Hot (Tylolfen Hot) og'iz eritmasi uchun kukun 20 g №12 (paket)
Nobel Farma (Turkiya)
dan 65900 so'm
Retsept bo'yicha
в 124 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 65900 so'm (124 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Taylolfen Hot (Tylolfen Hot) og'iz eritmasi uchun kukun 20 g №12 (paket)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Taylolfen Hot (Tylolfen Hot) og'iz eritmasi uchun kukun 20 g №12 (paket)»

фаол моддалар: парацетамол 500 мг, хлорфенирамин малеати 4 мг, фенилэфрин гидрохлориди 10 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, вино кислотаси, натрий бикарбонат, сувсиз натрий карбонат, натрий бензоат, тозаланган шакар, лимонли ароматизатор, поливинилпирролидон, қанд упаси, хинолин сариқ бўёғи.

Оқиш-сариқ рангли сочилувчан гранулаланган лимон хидли кукун.

Ичиш учун эритма тайёрлашга мўлжалланган кукун.

Мажмуавий анальгетик-антипиретиклар. АТХ коди: N02BE51.

Тайлолфен Хот мажмуавий препарат бўлиб, парацетамол, хлорфенирамин малеати ва фенилэфрин гидрохлориди саклайди. Огрикни қолдирувчи, иситмани туширувчи, антигистаминли ва шишга қарши хусусиятларига эга.

Парацетамол нонаркотик анальгетикдир. Оғриқни қолдирувчи таъсири огрик бўсағасининг кўтарилиши, иситмани туширувчи таъсири эса гипоталамусдаги хароратни терморегулятор марказига таъсири билан боғлик.

Хлорфенирамин малеати - гистамин Н-рецепторларига нисбатан антагонистик хусусиятларига эга, шу билан қуйидаги симптомларни енгиллаштиради: ринит, буруннинг битиши туйгуси, кўзларнинг кизариши ва ўта юкори сезувчанлигини. Фенилэфрин гидрохлориди альфа-адренорецепторларга бевосита қўзғатувчи таъсир кўрсатади, томирларни торайтирувчи хусусиятта эга бўлиб, бурун-томок шиллик пардаларининг шишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан тўлиқ ва тез сўрилади. Максимал концентрацияга 10 дан 60 минут ичида эришилади.

Парацетамол организмнинг деярли барча тўқималарида тез ва бир текис таксимланади. Ярим чиқарилиш даври 1,25-3 соат. Жигарнинг микросомал тизими томонидан метаболизмга учрайди. Қабул килинган парацетамол дозасининг тахминан 85% сийдик билан (эркин ва коньюгацияланган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чикарилади.

Хлофенирамин малеатининг қон зардобидаги максимал концентрацияси 2,5-6 соатдан кейин кузатилади.

Препаратнинг биокиришаолишлиги тахминан 25%-50% ташкил этади. Препаратнинг

кўпчилик кисми (70%) плазма оқсиллари билан боғланади. Хлорфенирамин малеат амалда организмнинг барча тўқималарига, шу жумладан марказий нерв тизимига ўтади. Ярим чиқарилиш даври 2-43 соатни ташкил килади, таъсирининг давомийлиги эса 4-6 соат. Метаболитлари, ва шунингдек препаратнинг озгина кисми ўзгармаган холда асосан сийдик билан чиқарилади.

Ичга қабул килинганидан кейин фенилэфрин гидрохлориди МАО иштирокида ичак ва жигар орқали "биринчи ўтишда" метаболизмга учраб, мъеда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Тизимли абсорбцияга учраб, ўзининг фармакологик фаоллигини сақлайди. Фенилэфрин, унинг метаболитлари каби, сийдик билан чиқарилади.

Юқумли ва яллигланиш касалликларини симптоматик даволаш.

Шу жумладан грипп ва шамоллаш аломатларини бартараф этади:

  • юкори хароратни;
  • мушак ва бош огригини;
  • иситма ва совуқ қотишини;
  • бурун оқиши ва битишини;
  • томоқдаги оғриқларни;
  • кўз ёшланишини;
  • бурун шилиқ қаватини, бурун-халқум ва кўзнинг кичишини;
  • аксиришни;
  • аллергия аломатларини бартараф этади.

Ичга 1 пакетчадан суткада 2-4 марга кўлланади.

Бир пакетча ичидагисини бир стакан иссиқ сувда тўлиқ эритилади ва иссиқ холда кабул килинади. Препаратни қабул килиш оралиги 6 соатдан кам бўлмаслиги керак.

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам ҳолларда (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (21/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниклашни имконияти йўк.

Парацетамол

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: номаълум тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан: номаьлум анафилактик реакциялар, гиперсезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, ангионевротик шиш, Стивенс-Жонсон снидроми, токсик эпидермал некролиз.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиги томонидан: номаълум бронхоспазм. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: номаълум жигар функциясини бўзилиши.

Хлорфенирамын малеати

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: номаълум гемолитик анемия, қон дискразияси.

Иммун тизими томонидан: номаълум анафилаксия. аллергик реакциялар, ангионевротик шиш.

Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: номаълум анорексия. Руҳият томонидан: номаълум чалкашлик, қўзғалувчанлик, таьсирланиш, тунги дахшатлар, тушкунлик.

Асаб тизими томонидан: жуда тез-тез седация, уйқучанлик; тез-тез диққатни тез- тез бўзилиши, мувозанатни бузилиши, бош айланиши, бош огриши.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез кўришни хираланиши.

Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: номаьлум қулоқда шовкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: номаълум юрак юриши, тахикардия, аритмия, гипотония.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиги томонидан: номаълум бронхлар деворини қалинлашуви.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез кўнгил айниши, оғиз қуриши; номаълум - қусиш, қориндаги оғриқ, диарея, диспепсия.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: номаълум гепатит, сариглик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: номаълум эксфолнатив дерматит, тошма, уртикария, фотосенсибилизация.

Талич-ҳаракат тизими томонидан: номаълум мушакларни тортилиши, мушак холсизлиги.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: номаълум сийишни ушланиб қолиниши.

Фенилэфрин

Руҳият томонидан: номаьлум безовталик, асабийлашиш.

Асаб тизими томонидан: номаълум бош огриги, бош айланиши, уйқусизлик.

Кўриш аъзолари томонидан: номаълум мидриаз, ўткир ёпиқбурчак глаукомаси.

Юрак-қон томир тизими томонидан: номаълум юрак уриши, тахикардия. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: номаълум аллергик реакциялар (тошма, уртикария, аллергик дерматит).

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: номаълум дизурия, қолиниши кузатилиши мумкин. сийишни ушланиб

  • препаратнинг хар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик, буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилиши, юрак-томир тизимининг касалликлари;
  • препарат МАО ингибиторлари билан бирга ёки уларни қабул килиш тугатилганидан кейин камида 2 ҳафта давомида кўлланилмайди;
  • бир вақтнинг ўзида бошка симпатомиметик шишга карши воситалардан фойдаланиш; - ёпиқ бурчакли глаукома;
  • гипертензия;
  • диабет, гипертиреоз;
  • феохромоцитомада кўллаш мумкин эмас.

Терапевтик дозаларда бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Тавсия қилинган дозалардан юқори дозаларда узоқ муддат қабул килинганида, препаратда сақланган парацетамол, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва урикозурик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Парацетамол шунингдек кумарин, идантион хосилалари ва антидепрессантлар билан ўзаро таъсирлашади.

Карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин ва бошқалар каби тутканокқа қарши препаратларни қабул килаётган беморларда, парацетамолнинг дозаси икки марта камайтирилиши керак.

Хлорфенирамин фенитоин метаболизмини секинлаштириб, қон зардобидаги унинг концентрациясини оширади, шунингдек алкоголь, барбитуратлар, уйку препаратлари, опиоид анальгетиклар, анксиолитиклар ва антипсихотик воситаларининг (фенотиазин хосилалари) бир вақтда кабул килинганида марказий нерв тизимини аддитив тормозланишига олиб келади.

Индометацин, метилдофа, МАО ингибиторлари, альфа ва бета-адреноблокаторлар, трициклик антидепрессантлар ва психостимуляторлар бир вақтда буюрилганида фенилэфриннинг прессор самарасини потенцияланиши кузатилиши мумкин.

Жигар, буйракларнинг функциясини бузилишлари, юрак-қон томир ва ўпка касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек клиникагача анемия холида препаратни кабул қилиш шифокор кузатуви остида ўтиши керак.

Жигар етишмовчилигининг ўткир шакли бўлган беморларда препаратнинг суткалик дозаси икки марта камайтирилади.

Барбитуратлар, МАО ингибиторлари ва алкоголь билан бир вақтда қабул килинганида, парацетамолнинг гепатотоксик таъсирининг хавфи ахамиятли ошади, унда алкогольни қабул қилаётган пациентларда препаратнинг суткалик дозаси икки граммдан ошмаслиги керак.

Терапевтик таъсири бўлмаганида (3 кундан купрок давомийликдаги гипертермия ва болаларда 5 кундан ва катталарда 10 кундан кўпроқ оғриқ синдромида) шифокор маслахати талаб қилинади.

Препаратни юрак касалликлари, қандли диабет, бронхиал астма, глаукома, гипертиреоидизм ва гипертензияли пациентларга буюрилмайди. Антигипертензив ва/ёки антидепрессант препаратларини қабул килаётган пациентлар Тайлолфен Хотони бир вақтда қабул қилиш тугрисида шифокор билан маслахатлашишлари керак. 12 ёшгача бўлган болалар препаратни шифокор кузатуви остида қабул қилишлари керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

FDA таснифи бўйича категория белгиланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида фенилэфрин қўллашнинг хавфсизлигини адекват ва катъий назоратли клиник тадқиқотлари ўтказилмаган.

Препаратни факат она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки гудак учун потенциал хавфидан юкори бўлган холда буюрилади.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишнинг ўзига хослиги

Препарат чарчоклик ва уйкучанлик хиссини чакириши сабабли, автотранспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошкариш билан боглик бўлган хавф билан пациентларни хабардор килиш керак.

Симптомари: тери қопламаларини ранги оқариши, иштахани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз (интоксикация окибатидаги некрознинг яққоллиги бевосита дозани ошириб юборилиш даражасига боғлик). Катталардаги токсик таъсири 10-15 г дан ортик парацетамол қабул қилгандан кейин бўлиши мумкин: "Жигар" трансаминазалари фаоллиги ошиши, протромбин вақтини ошиши (қабул қилгандан кейин 12-48 соат ўтгач); жигарнинг шикастланишини кенг клиник манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам холларда жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги билан асоратланиши (тубулярли некроз) мумкин.

Даволаш: доза ошириб юборилганидан биринчи 6 соат ичида меъдани ювиш, SH-гурухли донаторларни ва глутатион синтезининг ўтмишдоши метионинни доза ошириб юборилганидан 8-9 ва №-ацетилцистеинни 12 соатдан кейин юбориш. Қўшимча терапевтик тадбирларни (метионинни, №-ацетилцистеинни вена ичига юборишни давом эттириш) қондаги парацетамолнинг концентрацияси, шунингдек қабул қилинганидан кейинги ўтган вакт билан белгиланади.

«Тайлолфен Хот», ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун, ўрамда 12 пакетча.

Саклаш шароити

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Nobel İlaç Sanayii ve Ticaret A.Ş.»

Туркия, Дюздже шаҳри, Санджаклар Мах, Эски Акчакоджа кўчаси, 299.

Taylolfen Xot narxi dan boshlanadi 65900.00
Nomi Narxi so'm
Taylolfen Hot (Tylolfen Hot) og'iz eritmasi uchun kukun 20 g №12 (paket) 65900 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish