Azitromitsin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Azitromitsin NP tabletkalari 500 mg №3 (blister)»
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг азитромицин эквивалент 262 мг азитромицин дигидратга;
ёрдамчи моддалар: лактоза, крахмал, микрокристалл целлюлоза, натрий бензиати, тальк, хинолин сариғи, магний стеарати, натрий кроскармеллозаси, натрий крахмал гликолати, сувсиз коллоидли кремний.
250 мг ли таблеткалар: думалоқ сариқ рангли, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томони текис таблеткалар;
500 мг ли таблеткалар: овал шаклли, сариқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томони текис таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антибиотиклар (макролидлар гуруҳи). АТХ коди: J01FA10.
Кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Янги макролид антибиотиклари - азалидлар гуруҳининг биринчи вакили ҳисобланади. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрацияси ҳосил бўлганида бактерицид таъсир кўрсатади.
Препаратга граммусбат кокклар: Streptococcus pneumoniae, St.piogenes, St.agalactiae, C, F ва G гуруҳи стрептококклари, St.viridans, Staphylococcus aureus; грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetelаa pertussis, B.parapertussis, Legionella pneumonila, H.ducrei, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorrhoeae ва Gardnerella vaginatis; айрим анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridium perfringens, Peptostreptococcus spp.; хамда Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdoferi сезгир.
Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.
Фармакокинетикаси
Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу уни кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ.
Ичга 500 мг қабул қилинганидан кейин азитромициннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Смах) 2,5-2,96 соатда эришилади ва у 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади.
Препарат нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига (хусусан, простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва яримчиқарилиш даврининг (Т1/2) узоқлиги, азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, ҳамда уни эукариотик ҳужайраларга кираолиш қобилияти ва рН паст бўлган лизосомалар атрофидаги муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, катта эҳтимолий тақсимланиш ҳажмини (Vd - 31,1 л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди.
Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш қобилияти, айниқса, ҳужайра ички қўзғатувчиларининг элиминацияси учун мухимдир.
Фагоцитларнинг азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда унинг фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Азитромициннинг концентрацияси инфекция ўчоғида, соғлом тўқималарга нисбатан (ўртача 24-34 % га) ишонарли юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан мос келади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Азитромицин яллиғланиш ўчоғида бактерицид концентрацияларда, охирги қабул қилинган дозадан кейин 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3 кунлик ва 5 кунлик) даволаш курсларни ишлаб чиқиш имконини беради
Препарат жигарда фаоллигини йўқотиб, демитилизация йўли орқали метаболизмга учрайди.
Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: Т1/2 даври қабул қилингандан кейин 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида - 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қўллаш имконини беради. Асосан ўзгармаган ҳолда 50% - ичак орқали, 6% - буйраклар орқали чиқарилади.
Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари - бактериал ва типик пневмониялар, бронхит;
- юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);
- урогенитал йўлларининг инфекциялари-асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит, цервиковагинит ва сальпингит;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари-фолликулит, фурункуллар, карбонкуллар, хуснбузар тошмаси (Acne vulgaris), импетиго, пиодермия, инфекцияланган дерматозлар, инфекцияланган дерматит, целлюлит ва сарамас,
- Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans);
- Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоцияланган касалликларида қўлланади.
Препарат овқатланишдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин, суткада 1 марта қабул қилинади.
Катталарга юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида суткада 500 мг дан 3 кун давомида (курс дозаси - 1,5 г) буюрилади.
Лайма касаллигида (боррелиозда) бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans) 1 г дан (500 мг ли 2 таблетка) биринчи куни ва 500 мг дан ҳар куни 2-кундан 5 кунгача (курс дозаси - 3 г) буюрилади.
Асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицитда бир марта 1 г (500 мг ли 2 та таблетка) буюрилади.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоцияцияланган касаллигида суткада 1 г дан (500 мг ли 2 таблетка) 3 кун давомида мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.
Болаларга: препарат 10 мг/кг тана вазнига ҳисобидан суткада 1 марта 3 кун давомида буюрилади. Курс дозаси - 30 мг/кг тана вазнига.
Препаратни болалардаги Erythema migrans ни даволашда биринчи куни 20 мг/кг тана вазнига ва 2-дан 5 кунгача 10 мг/кг дозада буюрилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қорин оғриғи; мелена, холестатик сариқлик, болаларда қабзиятлар, гастрит, оғиз шиллиқ қаватининг кандидози, иштаҳани йўқолиши, жигар ферментларининг фаоллигини транзитор ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, кўкрак қафасида оғриқ.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, вертиго, уйқучанлик, гиперкинезия, хавотирлик, невроз, уйқунинг бузилиши.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: вагинал кандидомикоз, нефрит.
Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, ангионевротик шиш.
Бошқалар: гипергликемия, артралгия.
Макролид гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик; жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари, 12 ёшгача ва тана вазни 45 кг дан кам бўлган болалар (500 мг ли таблеткалар учун) ва 3 ёшгача бўлган болалар (125 мг ли таблеткалар учун) ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Антацидлар ва Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари билан азитромицинни бир вақтда қабул қилиш препаратнинг сўрилишини ўзгартирмайди, аммо қондаги Сmax ни 30% га камайтиради.
Препарат бир вақтда буюрилганда карбамазепинни, диданозин, рифабутиннинг ва метилпроднизолнинг қондаги концентрациясига таъсир қилмайди.
Терфенадин ва макролидлар синфи антибиотиклари бирга қабул қилинганида аритмия ва QT интервалнинг узайишини чақириши мумкин.
Шохкуя алкалоидлари билан бир вақтда қўлланганида эрготизм ривожланишининг хавфини истисно қилиш мумкин эмас.
Варфарин билан бир вақтда қўлланганида варфариннинг самараларини кучайиши қайд этилган.
Дигоксин ёки дигитоксин азитромицин билан бир вақтда қўлланганида юрак гликозидларининг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва гликозид интоксикациясининг ривожланишини хавфи сезиларли ошиши мумкин.
Циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг қондаги миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.
Ловастатин билан бир вақтда қўлланганида рабдомиолизнинг ривожланишини ҳоллари таърифланган.
Рифабутин билан бир вақтда қўлланганида нейтропения ва лейкопениянинг ривожланишини хавфи ошади.
Бир вақтда қўлланганда циклоспориннинг метаболизми бузилади, бу циклоспорин чақирадиган ножўя ва токсик реакциялар ривожланишининг хавфини оширади.
Препаратнинг бир дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилса, ўтказиб юборилган дозани мумкин қадар эртароқ, кейинчалик - 24 соат танаффус билан қабул қилиш керак.
Ҳар қандай антибиотик билан даволашдаги каби азитромицин билан даволашда ҳам суперинфекция (шу жумладан, замбуруғли) қўшилиши мумкин.
Антацидлар, этанол ва овқат азитромициннинг сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради, шунинг учун азитромицин ва юқорида кўрсатилган дори воситаларини қабул қилиш орасида камида 2 соатлик танаффус қилиш тавсия этилади.
Препаратни ҳомиладорликда қўллашнинг зарурати бўлган ҳолларда фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин.
Азитромицинни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак.
Препарат автотранспортни ҳайдаш қобилиятига ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятга таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинча йўқолиши, қусиш, диарея.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
250 мг ли таблеткалар:
бирламчи ўрам: 6 таблеткадан контур-уяли ўрамда;
иккиламчи ўрам: 1 контур-уяли ўрам илова билан картон қутида.
500 мг ли таблеткалар:
бирламчи ўрам: 3 таблеткадан контур-уяли ўрамда;
иккиламчи ўрам: 1 контур-уяли ўрам илова билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Barogue Pharmaceuticals Pvt Ltd”, Хиндистон.
Қадоқланган
“NOVA PHARM” МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термез ш., Суфи Оллоёр кўч., 10 бурилиш №2.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Azitromitsin Remedy kapsulalari 250 mg №6 (2 blister x 3 kapsula) | 8100 so'm |
Azitromitsin SD tabletkalari 500 mg №3 (blister) | 9000 so'm |
Azitromitsin-NGP 250 mg kapsulalar №6 (blister) | 9500 so'm |
Azitromitsin SD Shark darmon 250 mg kapsulalar №6 (blister) | 10000 so'm |
Azitromitsin Rusan Pharma 500 mg № 3 tabletkalar (blister) | 21200 so'm |
Азитромицин-Лек таблетки по 500 мг №3 (блистер) | 34400 so'm |
Азитромицин Авексима таблетки по 500 мг №3 (блистер) | 47000 so'm |
Азитромицин-Лек суспензия д/внут. прим. 200 мг по 20 мл (флакон) | 60300 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent