Gripp va shamollash uchun Teraflu
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gripp va shamollash uchun Teraflu (Theraflu for flu and colds) № 10 og'iz uchun eritma uchun limon ta'mi kukuni (paketlar)»
Бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:
Фаол компонентлар: парацетамол 325 мг, фенирамин малеати 20 мг, фенилэфрин гидрохлориди 10 мг, аскорбин кислотаси 50 мг.
Ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, натрий цитрат дигидрати, сариқ бўёвчи Е 110, сариқ бўёвчи Е 104, титан диоксиди (Е 171) ,сахароза, лимон ароматизатори, уч асосли кальций фосфати, сувсиз лимон кислотаси.
Кумоқларсиз ва ёт заррачаларсиз сариқ доғли сочилувчан оқ рангли гранулаланган кукун.
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимонли).
Анальгетиклар ва антипиретиклар, парацетамол бошқа препаратлар билан мажмуада (психолептиклардан ташқари). АТХ коди: N02BE51.
Мажмуавий препарат бўлиб, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши, шишга қарши, оғриқ қолдирувчи, аллергияга қарши таъсирларга эга.
Тана ҳароратини ошиши, кучли қалтираш, танада оғриқ, бош ва мушак оғриғи, тумов, бурун битиши, аксириш билан кеувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРВИ, грипп) ни қисқа муддатли симптоматик даволашда қўлланади.
Ичга буюрилади. 1 пакетча ичидагиси 1 стакан қайнаган сувда эритилади. Иссиқ ҳолда қабул қилинади. Таъмга кўра қанд қўшиш мумкин. Такрорий дозани ҳар 4 соатда (лекин 24 соатда 3 дозадан ошмаслиги керак) қабул қилиш мумкин.
ТераФлю® ни суткалик исталган вақтида қабул қилиш мумкин, лекин препаратни уйқудан олдин қабул қилинса яхши самара кузатилади. Агар препаратни қабул қилиш бошланидан кейин 3 кун давомида симптомларни енгиллашиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат этиш керак.
Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанлик, жигар ва буйрак функциясини оғир бузилишлари, оғир юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензиянинг оғир шакли, феохромоцитома, тиреотоксикоз, қолдиқ сийдикни тўпланиши билан кечувчи простата бези аденомаси, гемолитик анемия, ёпиқ бурчакли глаукома, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, тутқаноқ, қандли диабет, бронхиал астма, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа ферменти танқислиги, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Аллергик реакциялар (ҳансираш, бронхоспазм, терлаш, кўнгил айниши, Квинке шиши, анафилактик шок), юқори қўзғалувчанлик, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, толиқиш ҳисси, оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, қусиш, қоринда оғриқ, қабзият, ич кетиши, метеоризм, юрак уриб кетиши, артериал босимни ошиши, бош айланиши, уйқуни бузилиши, мидриаз, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши, бош оғриғи, брадикардия.
Айрим ҳолларда болаларда қусиш ва уйқусизлик кузатилган.
Парацетамолни мавжудлиги туфайли: кам ҳолларда - қон тизими томонидан бузилишлар (анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз); узоқ вақт юқори дозаларда қўллаганда гепатотоксик ва нефротоксик таъсир, гемолитик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения кузатилиши мумкин.
Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, ҳатто улар юқорида таърифланмаган бўлса ҳам, шифокорга мурожаат этиш керак.
Одатда парацетамол билан боғлиқ бўлган дозани ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ; гепатотоксик ва нефротоксик таъсир, оғир ҳолларда - жигар етишмовчилиги, гепатонекроз, “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини узайиши, энцефалопатия ва кома кузатилиши мумкин. Фенирамин ва фенилэфрин билан боғлиқ симптомлар: уйқучанлик, сўнгра қўзғалиш, айниқса болаларда, кўришни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қон айланишини бузилиши, кома, тиришишлар, артериал гипертензия ва брадикардия.
Заҳарланишга гумон қилганда даволашни дарҳол бошлаш керак: биринчи соатлар давомида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Доза ошириб юборилгандан кейин биринчи сутка давомида метионин ва N-ацитилцистеинни юбориш самарали. Тиришишларда диазепамни қўллаш мумкин. Тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.
Нисбий қарши кўрсатмалар: буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, жигар учун потенциал токсик ёки жигар ферментларини индукция қилувчи препаратларни бир вақтда қўллаш.
Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш учун препаратни алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.
Фенилэфриннинг томирларни торайтирувчи таъсири кўринишлари кузатилиши мумкинлиги туфайли, кекса ёшдаги ва юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек препаратни простата бези гиперплазияси ва қалқонсимон бези касалликлари бўлган пациентларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Қандли диабети бўлган пациентлар препарат 20 г сахароза сақлашини эътиборга олишлари керак, бу 340 кДж (=82 ккал) га мос келади.
Кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг таркибида сахароза мавжудли туфайли қўллаш тавсия этилмайди.
Бир пакетча 28 мг натрий сақлайди.
Тавсия этилган дозалар оширилмасин. Шикастланган пакетчалардаги препарат ишлатилмасин.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш вақтида автомобилни ёки диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигиг талаб қилувчи бошқа механизмларни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин ва жигар ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда қабул қилганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсири хавфи ошади.
Антидепрессантлар, паркинсонга қарши ва антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Глюкокортикостероидлар кўз ички босимини ошириши мумкин. Меъдани бўшалишини секинлаштирувчи воситалар (масалан пропантелин) сўрилишни тормозлайди. Меъдани бўшалишини тезлаштирувчи воситалар (масалан метоклопрамид) сўрилишни тезлаштиради.
Парацетамол хлорамфениколнинг ярим чиқарилиш даврини 5 марта узайтиради.
Салициламид парацетамолнинг ярим чиқарилиш даврини ва жигар учун токсик метаболитлар ҳосил бўлишини оширади. Парацетамол ва хлорзоксазонни бир вақтда қўллаш иккала препаратнинг гепатотоксиклигини оширади. Зидовудин ва парацетамолни бир вақтда қўллаш нейтропенияни кучайишига олиб келади. Кумарин ҳосилаларининг таъсири кучайиши мумкин.
22,1 г дан кукун мажмуавий материалли пакетчада. 10 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач препаратни ишлатиш мумкин эмас.
Рецепт бўйича.
«Delpharm Orleans»
5 Авеню де Консир, 45071, Орлеан, Франция.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Gripp va shamollash uchun Teraflu (Theraflu for flu and colds) № 10 og'iz uchun eritma uchun limon ta'mi kukuni (paketlar) | 74900 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent