Facebook Pixel Code

Aksa-Zol F

Tovarlar: 1
Eng ko‘p sotib olinadigan
Aksa-Zol F (Aska-Zol F) infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, har biri 100 ml (flakon)
Axa Parenterals (Hindiston)
dan 38500 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 38500 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Aksa-Zol F (Aska-Zol F) infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, har biri 100 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aksa-Zol F (Aska-Zol F) infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, har biri 100 ml (flakon)»

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол - 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий ЭДТА, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ эритма.

Инфузия учун эритма.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.

Акса-зол Ф триазол гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита. Препаратнинг фаол моддаси флуконазол бўлиб замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида стероллар синтезининг кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Таъсир механизми цитохром Р450 билан боғлиқ бўлган фермент ланостерол 14-α-деметилазани блокадаси билан боғлиқ. Флуконазол замбуруғ ҳужайраларининг ланостеролини эргостеролга айланишини блоклайди; ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигини оширади, унинг ўсиши ва репликациясини бузади. Замбуруғларнинг цитохром Р450 га юқори танлаб таъсир қилади ва одам организмида бу ферментларни амалда сусайтирмайди (итраконазол, клотримазол, эконазол ва кетоконазол билан солиштирганда одам жигари микросомаларида цитохром Р450 боғлиқ оксидланиш жараёнларини камроқ даражада бостиради). Антиандроген фаолликка эга эмас.

Оппортунистик микозларда, шу жумладан Candida spp. (шу жумладан иммунодепрессия фонидаги кандидознинг ёйилган шакллари), Cryptococcus neoformans ва Coccidioides immitis (шу жумладан бош суяги ички инфекциялари) фаолдир.

Фармакокинетикаси

Қон зардобида флуконазолнинг чўққи қонцентрациясига вена ичига юборилганидан кейин дарҳол эришилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага нисбатан тўғри пропорционал боғлиқ бўлади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши 11-12%. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликлари, аъзолари ва тўқималарига яхши ўтади. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаларига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% га етади. Тери шох қаватида, эпидермисда, дермада, тер суюқлигидаги концентрацияси қон зардобдагидан ортиқ бўлади. Флуконазол тери шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади.

Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал бўлади.

  • орофарингеал кандидоз;
  • эзофагеал кандидоз;
  • ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминация қилинган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин парда, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари);
  • криптококкоз, криптококкли менингит ва бошқа локализацияли (масалан, ўпка, тери) инфекциялар;
  • хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик химиотерапия ёки нурли терапия натижасида бундай инфекцияларнинг ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Флуконазол вена ичига томчилаб соатига 200 мг дан кўп бўлмаган тезликда суткада бир марта қўлланади.

Флуконазолнинг суткалик дозаси инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ.

Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.

Катталар:

Орофарингеал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 200 мг суткада 1 мартани ташкил қилади, бир маромда ушлаб турувчи дозаси суткада 100 мг. Даволаш курси: 7-14 кун. Зарурати бўлганида иммунитети яққол пасайган беморларда даволаш давомийроқ бўлиши мумкин.

Эзофагал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 200 мг суткада 1 мартани ташкил қилади, бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100 мг. Клиник самара етарли бўлмаганида доза суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш курси камида уч ҳафтани ташкил қилади.

Ёйилган кандидоз, кандидемия, диссеминация қилинган кандидоз ва шунингдек кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин парда, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари): даволашнинг биринчи куни 400 мг, сўнгра суткада 200 мг дан. Клиник самараси етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлигига боғлиқ.

Криптококкоз, криптококкли менингит ва шунингдек бошқа локализацияли (масалан, ўпка, тери) инфекцияларни: биринчи куни 400 мг, сўнгра эса 200-400 мг суткада 1 марта. Криптококк инфекцияларни даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарани бўлишига боғлиқ. Криптококкли менингитни даволаш курси: орқа мия суюқлигида криптококкларни униб чиқиши тўхтаганидан кейин ҳеч бўлмаганда 10-12 ҳафта.

Орттирилган иммунтанқислиги синдроми (ОИТС) ли беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволаш курси тўлиқ якунланганидан кейин флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ муддат давом эттириш мумкин.

Хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларни ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш: ёйилган инфекциянинг хавфи юқори бўлганида, масалан, кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланувчи нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қилинадиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади; нейтрофилларнинг сони 1000/мкл дан кўпроқ ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Болалар:

Препаратни суткалик дозаси катталарга буюриладиган суткалик дозалардан ошмаслиги керак.

Акса-зол Ф ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.

Педиатрия амалиётидаги дозалари катталарнинг дозаларига қуйидаги алгоритм бўйича эквивалент:

Педиатрик доза Катталар дозаси
3 мг/кг 100 мг
6 мг/кг 200 мг
12 мг/кг 400 мг

Ҳаётининг биринчи ҳафтасидаги болаларга мўлжалланган максимал доза ҳар 72 соатда буюрилиб 12 мг/кг ни ташкил қилади. Ҳаётининг 3 ва 4 ҳафталари орасида бўлган болалар учун максимал доза, ҳар 48 соатда буюрилиб, 12 мг/кг ни ташкил қилади.

Орофарингеал кандидозда биринчи куни 6 мг/кг зарб доза буюрилиши мумкин, флуконазолнинг бир маромда ушлаб турувчи дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак.

Эзофагал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 6 мг/кг суткада 1 мартани ташкил қилади, бир маромда ушлаб турувчи дозаси суткада 3 мг/кг. Клиник жавоб етарли бўлмаганида доза суткада 12 мг/кг гача оширилиши мумкин. Даволаш курси: уч ҳафтадан кам эмас.

Ёйилган кандидозни даволаш учун тавсия қилинган доза касалликнинг оғирлигига қараб суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.

Криптококкли менингит ва бошқа локалазацияли криптококк инфекциялари: биринчи куни ўртача 12 мг/кг, сўнгра 6-12 мг/кг суткада 1 марта. Криптококк инфекцияларини даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарани бўлишига боғлиқ. Криптококкли менингитни даволаш курси: орқа мия суюқлигидан криптококкларни униб чиқиши тўхтаганидан кейин камида 10-12 ҳафта давом эттирилади.

ОИТСли беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи флуконазол билан даволаш курси тўлиқ якунланганидан кейин даволашнинг суткада 6 мг/кг дозада жуда узоқ муддат давомида давом эттирилиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлмаганида Акса-зол Ф одатдаги дозалаш тартибига мувофиқ қўлланади.

Флуконазолни буйрак фаолиятини бузилишларида қўллаш:

Препарат бир марта қўлланганида дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Даволаш курси ўтказишда биринчи (зарб) доза 50 дан 400 мг гачани ташкил қилади. Сўнгра препаратнинг дозаси ёки қўллашнинг тез-тезлигини креатинин клиренсига қараб ўзгартириш керак, хусусан:

Креатинин клиренси мл/мин Флуконазолнинг суткалик дозаси
>50 100%
≤50 (диализ йўқ) 50%
Мунтазам диализ 100% ҳар диализдан кейин

Акса-зол Ф, инфузия учун эритма қуйидаги эритувчилар билан мутаносиб: 20% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, глюкозадаги калий хлориди эритмаси, 4,2% ли натрий бикарбонати эритмаси, натрий хлоридининг изотоник эритмаси.

Яққол номутаносиб бўлмаслигига қарамасдан, препаратни бошқа инфузион эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Флакондаги дори препаратининг ишлатилмаган қолдиқларини амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ йўқотиш керак, уларни кейинчалик ишлатиш учун сақлаш мумкин эмас.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қорин оғриғи, кам ҳолларда жигар фаолиятини бузилиши (склераларнинг сариқлиги, сариқлик, гипербилирубинемия, АЛТ, АСТ ва ИФ фаоллигини ошиши)

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳаддан зиёд чарчоқлик, кам ҳолларда тиришишлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда лейкопения, тромбоцитопения (қон кетишлари, петехиялар), нейтропения, агранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда буйрак фаолиятини бузилишлари, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

  • флуконазолга ва бошқа азол бирикмаларига юқори сезувчанлик;
  • QТ интервалини узайтирувчи (шу жумладан терфенадин ёки астемизол) препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация (эмизиш) даври.

Флуконазол антигистамин воситаларининг (астимизол, терфенадин), қисқа таъсир даврига эга бўлган бензодиазепинлар гурухига кирувчи анксиолитиклар (мидазолам, триазолам); рифабутин, цизаприд, фенитоин, зидовудин, такролимус, циклоспориннинг фармакологик таъсирини кучайтиради; теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикация ривожланиши хавфини оширади, бу унинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади.

Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрацияси даражасини оширади, рифампицин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасидан флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини пасайиши кузатилади.

Флуконазол сульфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид, глипизид, толбутамид) перорал гипогликемик дори препаратларининг қон плазмасидаги концентрацияси даражасини, шунингдек яримчиқарилиш даврини оширади. Бу дори препаратлари бир вақтда қўлланганида, гипогликемия ривожланишининг олдини олиш учун қондаги қанднинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.

Флуконазол перорал ҳомиладорликка қарши дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гормонларнинг (эстрадиол, левоноргестрел, норэтидрон) концентрацияси даражаси ўзгариб туриши мумкин, бу дори препаратлари бир вақтда буюрилганида мумкин бўлган ножўя симптомларининг ривожланишини олдини олиш учун, пациентларнинг ҳолатининг назоратини синчковлик билан ўтказиш керак.

Кумарин антикоагулянтларининг самарадорлигини оширади, протромбин вақтини ошиши мумкин, шунинг учун қон кетиши ривожланиши мумкин (гематомалар, бурун ва меъда ичак йўлларидан қон кетишлар, гематурия, мелена).

Флуконазол ва амфотерицин В бир вақтда буюрилганида уларнинг таъсирини антагонистик характерга эга эканлигини ҳисобга олиш керак, лекин амалда ўзаро таъсирнинг натижаси қайси моддани олдин қабул қилиниши ва патоген замбуруғнинг тури билан белгиланади.

Флуконазол билан даволашни клиник-гематологик ремиссия бошлангунича давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.

Даволаш давомида қон кўрсаткичларини, буйраклар ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак.

Флуконазол билан даволаш вақтида, жигар фаолиятини жиддийроқ шикастланиши белгиларини аниқлаш мақсадида, шу кўрсатгичлари бузиладиган беморларни кузатиб бориш керак. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлиб, даволаш тўхтатилганидан кейин симптомлари йўқолади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга, янги туғилган чақалоқларга, ОИТС ли беморларга (иммунитети сусайган бошқа ҳолатларда), шунингдек потенциал проаритмик ҳолатлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Акса-зол Фни агар потенциал фойда хавфдан ошсагина ҳомиладорликда препаратни буюриш мумкин.

Флуконазол кўкрак сутида плазмадагидек концентрацияларда аниқланади, шунинг учун лактация даврида уни буюрилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Акса-зол Ф автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: галлюцинациялар ва параноидал ҳатти-ҳаракат бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: симптоматик. Флуконазолнинг чиқарилишини жадалланган диурезни ўтказиш йўли билан тезлаштириш мумкин. Уч соатлик гемодиализ сеанси қон плазмасидаги флуконазолнинг миқдорини тахминан 50% га пасайтириш имкониятини беради.

Бирламчи ўрами: 100 мл дан препарат полипропилен контейнерда.

Иккиламчи ўрами: 1 полипропилен контейнер картон қутига қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамланган.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Axa Parenterals Ltd.

No. 936, 937, 939 A, Kishanpur,

Jamalpur, Roorkee 247667,

District Haridwar, Uttarakhand, Хиндистон.

Aksa-Zol F narxi dan boshlanadi 38500.00
Nomi Narxi so'm
Aksa-Zol F (Aska-Zol F) infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, har biri 100 ml (flakon) 38500 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish