Facebook Pixel Code

Ultraflu

Tovarlar: 1
Ultraflu kukuni D / vnut. taxminan №10 (Sasha)
Ultra Laboratories (Hindiston)
dan 40000 so'm
Retsept bo'yicha
в 21 dorixonada
dagi narxlar
dan 40000 so'm (21 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Ultraflu kukuni D / vnut. taxminan №10 (Sasha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ultraflu kukuni D / vnut. taxminan №10 (Sasha)»

фаол моддалар: парацетамол - 500,0 мг, декстрометорфан гидробромид - 27,29 мг, гвайфенезин - 400,0 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10,0 мг, кофеин - 50,0 мг, аскорбин кислотаси - 350,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий цитрат дигидрати, мононатрий глутамати, натрий бикарбонати, натрий лаурилсульфати, уч асосли кальций фосфат, натрий сахаринати.

Сариқ рангли кристалл кукун. Газ пуфакчаларини ажратувчи сариқ рангли эритма.

Ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

ЎРК симптомларини баратарф этиш учун воситалар. АТХ коди: №02BE51.

Парацетамол нонаркотик анальгетикдир. Унинг огрик колдирувчи таъсири огрик бўсағасини ошириш, иситма туширувчи таъсири гипоталамуснинг терморегулятор марказига бўлган таъсири билан боглик.

Декстрометорфан гидробромиди йўталга карши восита. Марказий нерв тизими орқали таъсир қилиб, йўтал бўсағасини оширади. У огрик колдирувчи ёки бошка кўшимча хусусиятларга эга эмас.

Гвашренезин балгам кўчирувчи воситадир, балғамнинг адгезив хусусиятларини

пасайтиради, бронхларнинг шиллиқ қаватидаги секретор хужайраларни рағбатлантиради, балгамнинг қовушқоқлигини камайтиради, бронхларнинг цилиар аппаратини фаоллаштиради.

Фенилэфрин альфа-адреномиметик. Қон томирни торайтирувчи таъсир кўрсатади, нафас олиш йўлларининг юқори бўлимлари шиллиқ қаватлари ва буруннинг кўшимча бўшлиқлари шишини ва гиперемиясини камайтиради.

Кофен чарчокликни ва уйқучанликни камайтиришга, ақлий ва жисмоний иш кобилиятини оширишга олиб келувчи марказий нерв тизимига стимулловчи таъсир курсатади. Аскорбин кислотаси (С витамини) шамоллаш ва гриппда кузатиладиган С витаминига бўлган юқори эҳтиёжни кондиради.

Умуман олганда препарат, унинг фаол компонентлари билан боғлиқ огрик коддирувчи, иситмани туширувчи, гистаминга карши, йўталга карши ва шишга қарши хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси

Ичга кабул қилингандан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади.

Максимал концентрациясига (С) эришиш вакти 10 дан 60 минутгача. Парацетамол асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади. Ярим чикарилиш даври (112) 1,25 дан 3 соатгачани ташкил қилади. Жигарда микросомал фермент тизими оркали метаболизмга учрайди. Парацетамолнинг оғиз оркали кабул килинган дозасини тахминал 85% сийдик билан (эркин ва конъюгацияга учраган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чикарилади.

Декстрометорфан гидробромиди меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Йўталга карши таъсирининг бошланиши огиз оркали кабул қилинганидан кейин 15-30 минут ўтгач намоён бўлади ва узоқ чўзилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйрах оркали ўзгармаган декстрометорфан ва метил гуруҳи йўқотилган метаболити ҳолида чиқарилади. Гвайфанезин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида сийдик билан чикарилади.

ЎРК, ЎРВИ ва грипп белгиларида:

  • юқори ҳарорат;
  • йўтал;
  • балғам ажралиши;
  • бурун битиши;
  • ринит;
  • аксириш;
  • иситма ва бош огригида кулланади.

Препарат ичга қўлланилади.

Буюрилган дозаларни оширманг.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 пакетча ичидаги кукун 1 стаканда кайнатилган иссиқ сув билан эритилади; иссиқ ҳолда ичилади. Таъмига караб шакар қўшиш мумкин. Такрорий дозани хар 4-6 соатдан кейин қабул қилиш мумкин, аммо 24 соат давомида 4 пакетчадан ошмаслиги керак.

12 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Препарат жиддий ножўя самараларни чакирмайди. баъзида: уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, бурун шиллиқ қаватини зичлашиши (кўпинча доза ошириб юборилганида), кўришни хиралашиши, ҳаяжонланиш, сийишни қийинлашиши ёки сийганда огрик, кейинчалик простата гиперплазияси, бош айланиши, огиз, бурун ва томокни қуриши, бош огриги, иштаҳани пасайиши, юракни тез уриб кетиши, қулоқларни шангиллаши, меъдада дискомфорт ёки огрик, терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин, жуда кам холларда: узок вақт юкори дозаларда қўлланганда тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, тромбоцитопеник пурпура ва агранулоцитоз пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, буйрак ва жигар касалликлари бўлган шахсларда, шунингдек МАО ингибиторлари билан бирга ёки уларни кабул килиш тугагандан кейин ёки 2 ҳафтадан олдин кўлланмайди.

Препарат моноаминоксидаза ингибиторлари, седатив препаратлар, этанол таъсирини кучайтиради.

Препарат антидепрессантлар, Паркинсон касаллигига қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин хосилалари билан бир вактда қўлланганида сийдик тутилиши, огиз қуриши, кабзият ривожланиши хавфи ошади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Трицикакх антидепрессантлар фенилэфриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотании бир вақтда буюрилиши юрак коринчалари вритмияси ривожланиши хавфини оширади.

Фенилэфрин гувнетидиннинг гипотензия таъсирини пасайтиради, гуанетидин эса Ўз навбатида фенилэфриннинг альфа-ядреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради. Препарат барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампиции ва жигар микросомал ферментларининг бошка индукторлари билан бир вақтда қабул килинганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг

Агар Сиз бошка дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар Сиз метоклопрамид, домперидон (кўнгил айниши ва қусишни даволаш учун қўлланиладиган) ёки колестирамин (қонда холестерин миқдорини пасайтириш учун қўлланиладиган) қабул қилаётган бўлсангиз

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз.

Жигарнинг токсик шикастланишини олдини олиш мақсадида парацетамол билан бир вақтда алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишга мойил бўлган шахслар қабул қилишлари мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Тадқиқотлар ўтказилмаган.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаш даврида автотранспортни бошкаришдан ва диққатни юкори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб килувчи бошка потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Симптомлари: дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, меъдада огриклар, атаксия, қўзгалувчанлик, галлюцинациялар, мушаклар тремори,

мушакларни тортишиши, корачикии кенгайиши, огиз қуриши, артериал гипертензия ва хавотирлик каби симптомларни ўз ичига олиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш ва сўнгра фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш, доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач метионинки ва 12 соатдан кейин ацетилцистеинни юбориш билан амаль в оширилади.

Ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Саше пакетларда кукун. 10 саше тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«ULTRA LABORATORIES PVT» LTD.

102-B & 102-B(P-1). Pharmaceutical SEZ, KIADB Industrial Estate. Hassan-Dist.573201. Karnataka, Ҳиндистон.

Ultraflu narxi dan boshlanadi 40000.00
Nomi Narxi so'm
Ultraflu kukuni D / vnut. taxminan №10 (Sasha) 40000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish