Facebook Pixel Code

Boleks Aktiv

Tovarlar: 1
Tashqi foydalanish uchun Boleks Aktiv gel 5%, har biri 30 g (naycha)
Curis Lifesciences Private Limited (Hindiston)
dan 33300 so'm
Retsept bo'yicha
в 6 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 33300 so'm (6 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Tashqi foydalanish uchun Boleks Aktiv gel 5%, har biri 30 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tashqi foydalanish uchun Boleks Aktiv gel 5%, har biri 30 g (naycha)»

1 г гель қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: диклофенак диэтиламин 5%;

ёрдамчи моддалар: карбомер 940, метилпарабен натрий, пропилпарабен натрий, бутил гидрокситолуол, твин 80, натрий гидроксид пеллети, тозаланган сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли, силлиқ гель.

Сиртга қўллаш учун гель.

Ностероид яллигланишга қарши восита. Атх код: М02АА15.

Маҳаллий қўлланганида оғриқни қолдирувчи, яллигланишга қарши ва шишга қарши таъсир кўрсатади. Огрикии ва бўғимларнинг яллигланишини бартараф қилади, эрталабки танглик ва бўғимларнинг шишини камайтиради, ҳаракат ҳажмини ошишига ёрдам беради. Гелнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боглик. Диклофенак циклооксигеназани секинлаштиради, иситма, яллигланиш ва оғриқнинг генезида муҳим рол ўйнайдиган эндоген моддалар простагландинларнинг синтезини сусайтиради. Диклофенак огрикни қолдиради, яллиғланишни бартараф килади.

Ментол совуқ сезувчи рецепторларнинг таъсирланишини чакиради. Унинг суртилган жойида капиллярларнинг торайиши ва ўтказувчанлигини камайиши, салқинлик сезиш хисси кузатилади. Маҳаллий китикловчи ва ўртача намоён бўладиган огрикни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Метилсалицилат салицил кислотасининг ҳосиласи бўлиб, маҳаллий таъсирловчи самарага эга. Терининг рецепторларини таъсирланишини чакириб, метилсалицилат огрик хисларини камайишига олиб келади. Бундан ташкари, метилсалицилат простагландинларнинг синтезини тормозлайди, бу яллиғланган тўкималарнинг шиши ва инфильтрациясини камайтиради. Зиғир уруғидан олинган мой кллигланишга карши самарага, антиоксидант хусусиятларга эга, суртилган жойда кон айланишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Гелнинг таъсири терига суртилгандан сўнг бир неча минутдан кейинок бошланади. 20-30 минутдан кейин гелнинг таъсири максимумга стади. Асосий клиник симптомларни йўколиши одатда даволаш бошлангандан сўнг биринчи кунлари қайд этилади.

Маҳаллий даволаш учун қуйидагиларда қўлланади:

  • такич-ҳаракат аппаратининг оғриқ ва шиш билан кечувчи, ревматоид артрити каби яллигланиш ва дегенератив характердаги касалликлари;
  • анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги);
  • юмшок тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, миозит).. ва посттравматик артритлар;
  • ўткир подагрик, инфекцион, псориатик бўғимларнинг дегенератив касалликлари (катта ва кичик бўғимларнинг остеоартроздари);
  • умуртка погонасининг остеохондрози;
  • миалгиялар, невралгиялар, ишиас;
  • жароҳатлар (лат ейишлар, бойламлар, мушах ва пайларни чўзилишлари);
  • огир жисмоний юкламалар чакирган мушак ва бўғимлардаги оғриқда кўлланилади.

Оғриқли соҳанинг майдонига қараб, 2-4 г гель (4-8 см ли узунликда) терига юпка килиб суткада 2-3 марта суртилади ва енгил ишқаланади. Ўртача суткалик доза 10 г гелия ташкил қилади, бу 100 мг диклофенак натрийга тўғри келади. Препаратии пикастланмаган терига суртиш, кўз ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Гелни очиқ жароҳатларга суртиш мумкин эмас. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор маслаҳатисиз 10 кундан ошмаслиги керак.

Препарат яхши ўзлаштирилади. Маҳаллий қўлланганида препаратнинг жуда оз миқдори (тахминан 5%) сўрилади ва қон айланиш тизимига тушади, бу ностероид яллиғланишга қарши воситалар учун характерли бўлган пожўя самараларнинг ривожланиши эҳтимолини пасайишига ёрдам беради. Камдан-кам ҳолларда қўлланган жойда тошма, шиш ва қавариқлар, папулалар, тангачалар, қизаришлар ҳосил бўлиши, шунингдек терини қуриши, ачишиш ёки чимчилаш хисси, терининг қичишиши каби терининг таъсирланиши бўлиши мумкин. Агарда диклофенак тананинг катта юзасига ва ўзок муддат давомида суртилса, диклофенак сакловчи таблеткалар, шамчалар ёки ампулалар кабул қилинганидаги каби тизимли ножўя таъсирларини инкор этиб бўлмайди. Якка ҳолларда ейилган тошмани пайдо бўлиши, юзни шиши (ангионевротик шиш) ва бўғилиш, шунингдек фотосенсибилизация кўринишидаги юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин. Қандай бўлмасин ножўя таъсирлари пайдо бўлганида қўшимча текширишлар ўтказиш ва даволашни мувофиклаштириш керак.

Қандай бўлмасин одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак!

Диклофенакка ёки препаратнинг бошка компонентларига юкори сезувчанлик (аллергия), эпидермиснинг шикастланиши, қўллаш соҳасидаги очиқ жароҳатлар; ацетилсалицил кислотасини қабул қилиш фонидаги астматик статус; кон яратилишининг аниқланмаган этиологияли бузилишлари; меъда ва 12 бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яраси; ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги; 12 ёшгача бўлган болалар (бу ёшда препаратни сиртга қўллаш бўйича етарли тажриба йўк) да қўллаш мумкин эмас.

Болекс актив гелини бошка дори воситалари билан бир вақтда кўллаш мумкин, чунки бу препаратнинг компонентларини улар билан, шу жумладан диклофенак натрийни перорал кабул килиш билан тизимли ўзаро таъсири аникланмаган.

Бирок Болекс актив гели катта дозаларда узоқ муддат кўлланганда, диклофенак антикоагулянтлар, глюкокортикостероидларнинг, литий препаратларининг самарасини кучайтириши, шунингдек фуросемид ва тиазид диуретикларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Препарат кон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошириши, бошка ностероид яллигланишга карши воситаларнинг ўзлаштирилишини пасайтириши, меъда- ичак вўлларининг шиллиқ қаватига уларнинг ульцероген таъсирини кучайтириши мумкин. Ностероид яллигланицата карши воситаларни сакловчи бир неча препаратлар бир вактда махаллий қўлланганида эшахеми, кизариш, пўст ташлаш кўринишидаги локал таъсирланиш ривожланиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишка.

Ацетилсалицил кислотаса, бошқа салицилатлар ва бошка яллигланишга карши воситалар махаллий қўлланганида илгари юкори сезувчанних реакциялари (астматик хуружлар, тери реакциялари ёки вазомотор ринитлар) кузатилган пациентларда, препарат барча кутиладиган хавф омиллари ва фойдани скичиклаб бахолаб, эхтиёткорлик билан қўлланади.

Болекс актив гель анамнезида меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг пестик яраси бўлганида, жигар/буйрак фаолиятини бузилишида, кон хосил бўлишини бузилишида, бурун бўшлигининг шиллиқ қаватини полипозида эҳтиёткорлик билан кўлланади.

Препаратният колдикларини кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сакланиш учун гел суртгандан сўнг кўлларин ювиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида гелни таванинг катта сохаларига суртиш ва узоқ вақт давомида ишлатиш мумкин эмас, чунки ҳозирги вактда препаратни ҳомилага зарарли таъсири тўгрисида маълумотлар йўк. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюрми масаласини фақат шифокор ҳая қилади.

Болекс актив гель маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиши тўгрисида маълумотлар йўк.

Гель. 30 г ёки 50 г дан тубаларда. 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтганидан сўнг кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

CURIS LIFESCIENCES PVT. LTD.» Ҳиндистон.

Учун

SYREN HEALTHCARE», Ҳиндистон.

Boleks Aktiv narxi dan boshlanadi 33300.00
Nomi Narxi so'm
Tashqi foydalanish uchun Boleks Aktiv gel 5%, har biri 30 g (naycha) 33300 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish