Levodeks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Levodeks (Levodex) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)»
100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: левофлоксацин гемигидрати 250 мг левофлоксацинга эквивалент
ёрдамчи моддалар: сувсиз глюкоза, хлорид кислотаси, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Сарғиш рангдан сарғиш-яшил ранггача бўлган тиниқ суюқлик.
Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи). АТХ коди: J01MA12.
Левофлоксацин - хинолонлар (фторхинолон) гуруҳига мансуб бўлган кенг таъсир доирасига эга бўлган бактерицид антибиотик. Левофлоксацин офлоксациннинг чапга айланувчи изомери. Левофлоксацин ДНК - гираза (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНКнинг суперспирилизациясини ва узилишларининг тикилишини бузади, ДНК синтезини ингибиция қилади, микроорганизмларнинг цитоплазмасида, хужайра деворида ва мембранасида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.
Левофлоксацин in vitro ва in vivo шароитларида микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:
- аэроб граммусбат микроорганизмлар: Сorynebacterium diphtheriae; Enterococcus faecalis; Listeria monocytogenes; Staphylococcus spp. (коагуланегатив, метициллинга сезгир/ метициллинга ўртача сезгир штаммлари), шу жумладан Staphylococcus aureus, epidermidis (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes, agalactiae, pneumoniae (пенициллинга сезгир/ пенициллинга ўртача сезгир/ пенициллинга - чидамли штаммлари), Streptococcus (С, G гуруҳлари) Viridans group streptococci (пенициллинга сезгир ва пенициллинга чидамли штаммлар);
- аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter spp., шу жумладан Acinetobacter anitratus, baumanii, calcoaceticus; Acinobacillus actinomycetemcomitans; Bordetella pertussis; Citrobacter freundii, diversus; Eikenella corrodens; Enterobacter spp., шу жумладан Enterobacter aerogenes, agglomerans, cloacae, sakazakii; Escherichia coli, Gardenella vaginalis, Haemophilus ducreyi, influenzae (ампициллинга сезгир/ ампициллинга - чидамли штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylory; Klebsiella spp., шу жумладан Klebsiella oxytoca, pneumoniae; Moraxella catarrhalis, Morganella morganii; Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria meningitides, Pasteurella spp., шу жумладан Pasteurella canis, dogmatis, multocida; Proteus mirabilis, vulgaris; Providencia spp., шу жумладан Providencia rettgeri, stuartii; Pseudomonas spp., шу жумладан Pseudomonas aeruginosa, fluorescens ни ҳам қўшиб; Salmonella spp.; Serratia spp., шу жумладан Serratia marcescens;
- анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis; Bifidobacterium spp.; Clostridium perfringens; Fusobacterium spp.; Peptostreptococcus.; Propionibacterium spp.; Veillonella spp.;
- бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp.; Chlamydia pneumoniae, psittaci, trachomatis; жумладан Legionella spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., шу жумладан Mycobacterium leprae, tuberculosis; Mycoplasma pneumoniae; Rickettsia spp.; Ureaplasma urealyticum.
Фармакокинетикаси
Соғлом кўнгиллиларга 500 мг доза левофлоксациннинг 60 минутлик вена ичига инфузиясидан сўнг плазмасидаги ўртача чўққи концентрацияси 6,2 мкг/мл ташкил қилади. 500 мг левофлоксацин бир марта вена ичига юборилганидан кейин фармакинетик характеристикаси мувофиқ Сmах 6,2±1,0 мкг/мл ни, Тmах-1,0±0,1 соатни, ярим чиқарилиш даври 6,4±0,7 соатни ташкил қилади.
Левофлоксациннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга ва бир марта ва кўп марта юборилганда ўзгармайди. Левофлоксациннинг плазмадаги концентрацияси в/и юборилганидан кейин таблетка кўринишида қабул қилингандагига ўхшаш, шунинг учун оғиз орқали ва в/и юбориш йўли бир-бирининг ўрнини босиши мумкин. Левофлоксациннинг ўртача тақсимланиш ҳажми 500 мг доза бир марта ва кўп марта в/и юборилганидан кейин 89 дан 112 л гачани ташкил қилади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил қилади. Левофлоксациннинг ўртача якуний ярим чиқарилиши даври бир марта ёки кўп марталик дозалардан сўнг 6 дан 8 соатгачани ташкил қилади. Левофлоксацин аъзолар ва тўқималарга: ўпкалар, бронхларнинг шиллиқ қавати ва балғам, сийдик-жинсий тизими аъзолари, шу жумладан простата бези, суяк тўқимаси, орқа мия суюқлиги, полиморф ядроли лейкоцитлар, альвеоляр магрофагларга яхши ўтади.
Левофлоксацин асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Жигарда унчалик катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки ацетил гуруҳи йўқотилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг қабул қилинган дозани тахминан 87% сийдик билан ўзгармаган ҳолда 48 соат давомида чиқарилади. 4% дан камроғи ахлатда 72 соат даврида аниқланган.
Левофлоксацинга сезгир бактериялар билан инфекцияланиш натижасида ривожланган инфекцион- яллиғланиш касалликлари:
- қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари;
- сурункали бронхитнинг зўрайиши;
- касалхонадан ташқари пневмониялар;
- простата безининг яллиғланиши;
- ўткир синусит;
- сийдик-чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекциялари;
- бактериемия/септицемия (қўлланишдаги таърифида келтирилганлар билан ассоцияланган);
- сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
- юмшоқ тўқималар ва тери қопламаларииннг инфекцион касалликларида қўлланади.
Инфузия кўринишидаги Левофлоксацин вена ичига томчилаб қўлланади (симптомларни яққоллигига қараб- суткада 2 марта 0,5 г дан).
Препаратни қўллаш схемаси касалликнинг оғирлик даражасига, микроорганизмларнинг сезгирлигига ва патологик жараённинг кечишига боғлиқ.
Буйраклар функциясини нормал ёки ахамиятсиз пасайишида (креатинин клиренси ≤50 мл/мин даражасида) катталар учун қуйидаги даволаш схемаси қўлланади:
- Синусит-0,5 г дан 1 марта, даволаш курси - 10 дан 14 кунгача буюрилади;
- Касалхонадан ташқари пневмония - 0,5 г дан суткада 1 ёки 2 марта, даволаш курси давомийлиги -7 дан 14 кунгача буюрилади;
- Сурункали бронхит (зўрайиши)- 0,5-0,25 г дан суткада 1 марта, даволаш курси-7 дан -14 кунгача буюрилади;
- Простатит - 28 кун 0,5 г дан суткада 1 марта буюрилади;
- Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан ва пиелонефрит ҳам) - 0,25 г дан суткада 1 марта, даволаш курси - 7 дан 10 кунгача буюрилади;
- Сийдик чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекциялари - 3 кун 0,25 г дан суткада 1 марта буюрилади;
- Бактериемия ёки септициемия - даволаш Левофлоксацинни вена ичига инфузиясидан бошланади, сўнгра эса Левофлоксациннинг таблетка шаклида 0,5 ёки 0,25 г дан суткада 1 ёки 2 марта давом эттирилади, даволаш курси - 1-2 ҳафта;
- Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари - 0,25 г дан суткада 1 марта 1-2 ҳафта давомида ёки 0,5 г дан суткада 1 ёки 2 марта, 1-2 ҳафта давомида буюрилади;
- Қорин бўшлиғи инфекциялари - 0,5 ёки 0,25 г дан суткада 1 марта, даволаш курси - 1-2 ҳафта, даволашни бошқа анаэроб қўзғатувчиларга нисбатан фаолликка эга микробларга қарши воситалар билан тўлдириш керак.
Препаратни қабул қилишда барча антибактериал воситаларга тегишли қоидаларга риоя қилиш лозим:
Агар пациентда буйраклар функциясини бузилиши бўлса, у ҳолда препаратнинг дозаси ўзгартирилади:
- креатинин клиренси минутига 20 дан 50 мл гачада: 0,25 г суткалик доза 1 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,25 г ни, кейинчалик - 125 мг дан; 0,5 г ли суткалик доза 1 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,5 г, кейинчалик - 0,25 г; 1 г ли суткалик доза 2 қабулда ишлатилганида, бошланғич доза 0,5 г, кейинчалик 0,25 г буюрилади.
- креатинин клиренси минутига 10 дан 19 мл гачада: 0,25 г ли суткалик доза 1 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,25 г, кейинчалик - 125 мг, ҳар 48 соатда; 0,5 г ли суткалик доза 1 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,5 г, кейинчалик - 125 мг суткада 1 марта; 1 гли суткалик доза 2 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,5 г, кейинчалик 125 гдан ҳар 12 соатни ташкил қилади.
- креатинин клиренси минутига 10 мл гачалигида, шунингдек диализдаги беморлар учун (шу жумладан амбулатор доимий перитонеал диализ): 0,25 г суткалик доза 1 қабулда ишлатилганида, бошланғич доза 0,25 г, кейинчалик 125 мгдан ҳар 48 соатда; 0,5 г суткалик доза 1 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,5 г ни, кейинчалик 125 мг дан суткада 1 марта; 1 г суткалик дозани 2 қабулда ишлатилганида бошланғич доза 0,5 г ни, кейинчалик 125 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади.
Доимий тартибдаги амбулатор перитонеал диализдан (ДАПД) ёки гемодиализдан кейин Левофлоксациннинг қўшимча дозаларини юбориш талаб этилмайди.
Кекса ёшдаги пациентлар учун Левофлоксациннинг одатдаги дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди, креатинин клиренси паст бўлгандан ташқари ҳолларда.
Жигар функциясининг бузилишларида препаратнинг дозасини ва дозалаш тартибини махсус танлаш талаб қилинмайди, чунки Левофлоксацин гемигидрати фақат ахамиятсиз даражада жигарда метаболизмга учрайди.
Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари: баъзи ҳолларда: терининг қичишиши ва қизариши; кам ҳолларда: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир бўғилишлар, шунингдек кам ҳолларда тери ва шиллиқ қаватларини шиши (масалан, юз ва халқум соҳасида) каби симптомлар билан бўлган ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар).
Жуда кам ҳолларда: артериал босимнинг тўсатдан пасайиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик. Алоҳида ҳолларда: пуфакчаларни ҳосил бўлиши билан кечувчи терини оғир тошмалари, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва кўпшаклли экссудатив эритема.
Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари олдидан баъзида енгилроқ тери реакциялари кузатилиши мумкин. Юқорида таъкидланган реакциялар Левофлоксациннинг биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтгач ривожланади.
Меъда-ичак йўлларига ва моддалар алмашинувига таъсири: тез-тез: кўнгил айниши, диарея; баъзи ҳолларда: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқ, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши; кам ҳолларда: қонли ич кетиши, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланиши ва хатто сохтамембраноз колит белгилари бўлиши мумкин; жуда кам ҳолларда: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, қонда қанд миқдорининг пасайиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: “бўри” иштаҳаси, асабийлик, терлаш, титраш.
Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси порфирияси бўлган беморларда, уларни ушбу касаллигини зўрайишини чақириш қобилиятига эгалигини кўрсатади. Бундай самара Левофлоксацин қўлланганида ҳам истисно қилинмайди.
Нерв тизимига таъсири: баъзан: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки тормозланиб қолиш, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши; кам ҳолларда: нохуш ҳислар (масалан, қўл панжаларининг парестезиялари), қалтираш, безовталик, қўрқув ҳолати, тиришиш хуружлари ва онгнинг чалкашиши; жуда кам ҳолларда: кўриш ва эшитишни бузилиши, таъм ва ҳид билиш ҳиссини бузилишлари, тактил сезувчанликни пасайиши, галлюцинация ва депрессиялар туридаги психотик реакциялар, шунингдек харакатнинг бузилиши, шу жумладан юришда.
Юрак-қон томир тизимига таъсири: кам ҳолларда: юракнинг тез уриши, артериал босимини пасайиши; жуда кам ҳолларда: (шокка ўхшаш) қон томир коллапси.
Мушаклар, пайлар ва суякларга таъсири: кам ҳолларда: пайларнинг шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда: пайларнинг узилиши (масалан, ахиллов пайини); ушбу ножўя таъсирлари даволаш бошлангандан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга. Myasthenia gravisи бўлган беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мушак холсизлиги; алоҳида ҳолларда: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз).
Жигар ва буйракларга таъсири: тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрасферазалар ва аспартатаминотрансферазалар); баъзи ҳолларда: кон зардобида билурубин ва креатинин даражасини ошиши (жигар ва буйраклар функциясини бузилиш белгиси); жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари (масалан, жигарни яллиғланиши), буйраклар функциясини хатто ўткир буйрак етишмовчилигигача қадар ёмонлашиши, масалан, аллергик реакциялар оқибатида (интерстициал нефрит).
Қонга таъсири: баъзи ҳолларда: қоннинг айрим ҳужайралари сонини ошиши (эозинофилия), оқ қон таначалари сонини камайиши (лейкопения); кам ҳолларда: айрим оқ қон таначаларининг сонини камайиши (нейтропения), қон қуйилиши ёки қон кетишларига мойилликни кучайтириш қобилиятига эга бўлган тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопения); жуда кам ҳолларда: оғир оғриқли симптомларнинг ривожланишига ёрдам берувчи (тана хароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатнинг турғун ёмонлашиши) айрим оқ қон таначаларининг сонини жуда кучли камайиши (аграгранулоцитоз); айрим ҳолларда: қизил қон таначаларининг сонини, уларнинг парчаланиш натижасида камайиши (гемолитик анемия); қоннинг барча турдаги ҳужайраларининг сонини камайиши (панцитопения).
Бошқа ножўя таъсирлари: баъзи ҳолларда: умумий ҳолсизлик (астения); жуда кам ҳолларда: иситма, ўпкада (аллергик пневмонит) ёки майда қон томирларда (васкулит) аллергик реакциялар.
Ҳар қандай антибиотиклар билан даволаш одамда нормада бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабли қўлланаётган антибиотикка чидамли бўлган (иккиламчи инфекция) бактерия ва замбуруғларнинг жадал кўпайиши юз бериши, бу эса баъзи ҳолларда қўшимча даволашни талаб қилиши мумкин.
- Левофлоксацин ёки бошқа хинолонларни индивидуал ўзлаштираолмаслик (шу жумладан анамнездаги ўта юқори сезувчанлик);
- Тутқаноқ;
- Хинолонлар билан илгари даволашдаги пайларнинг шикасланиши;
- Бўғим тоғайларининг шикастланишини эҳтимоли туфайли, ўсиш давридаги болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача).
- Ҳомиладорлик;
- Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Алюминий ва магний сақловчи антацидлар, сукральфат ва темир сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида Левофлоксациннинг самарадорлиги аҳамиятли сусаяди. Шунинг учун бу дори воситаларининг қабул қилиш орасидаги интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак. Левофлоксацин билан тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи воситалар бирга мажмуавий қабул қилинганида тиришишга тайёргарлик бўсағасини аҳамиятли пасайиши кузатилади. Бу бошқа хинолонларга ҳам тааллуқли.
Бўсағани пасайиши фенбуфен, теофиллин ва уларга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилганда ҳам кузатилади. Левофлоксацин пробеницид ва циметидин билан бирга қўллаганида, Левофлоксациннинг буйрак клиренсини пасайиши кузатилади. Клиник бу фақат пациентда буйраклар функциясини бузилишлари бўлган холларда намоён бўлиши мумкин (эҳтиёткорлик билан буюриш керак).
Агар пациент глюкокортикостероид воситаларни қабул қилаётган бўлса, пайларнинг узилиш хавфи сезиларли ошади. Агар Левофлоксацин фонида пациент билвосита антикоагулянтларни қабул қилаётган бўлса, қоннинг ивиш кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Левофлоксацинни қабул қилганда циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври ошади.
Бўғим тоғайларининг шикастланишини ҳисобга олиб, левофлоксацинни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Кекса ёшдаги беморларни даволашда, ушбу гуруҳ беморларда кўпинча буйраклар функциясининг бузилишлари бўлишини ҳисобга олиш керак. Пневмококклар чақирган жуда оғир ўпка яллиғланишида, Левофлоксацин оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Касалхонада орттирилган ва маълум қўзғатувчилар чақирган (Рseudomonas aurogenosa) инфекциялар, мажмуавий даволашни талаб қилиши мумкин. Левофлоксацин билан даволаш вақтида илгари бош миянинг шикастланиши бўлган беморларда, яъни масалан, инсульт ёки оғир жарохат билан боғлиқ бўлган тиришиш хуружлари ривожланиши мумкин.
Фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида тиришишга тайёрлик бўсағаси ошиши мумкин.
Левофлоксацин қўлланганда фотосенсибилизация самараси (қуёшдан куйишини эслатувчи реакциялар билан кечувчи бўлган ёруғликка ўта юқори сезувчанлик) жуда кам кузатилишига қарамасдан, фотосенсибилизациядан сақланиш мақсадида беморларга зарурати бўлмаса кучли қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга дучор бўлмаслик тавсия этилади (масалан, юқори тоғ жойларда қуёшда ёки солярийда бўлиш).
Сохтамембраноз колитга шубҳа қилинганда дарҳол Левофлоксацинни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш лозим. Бундай ҳолларда ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.
Левофлоксацин қўллаганида кам кузатиладиган тендинит (аввало ахиллов пайларининг яллиғланиши) пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойилдирлар. Кортикостероидлар (ГКС) билан даволаш кўпроқ пайларнинг узилиши хавфини оширади. Тендинитга шубҳа қилинганда дарҳол левофлоксацин билан даволашни тўхтатиш ва шикастланган пайни мувофиқ даволашни бошлаш керак, масалан, унга тинч ҳолатини таъминлаш (иммобилизация).
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар хинолонларга эритроцитларнинг парчаланиши (гемолиз) билан жавоб беришлар мумкин. Шунинг учун бундай беморларни левофлоксацин билан даволашни, эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим. Қандли диабети бўлган беморларга Левофлоксацин буюрганида, гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, уни “бўри” иштаҳаси, асабийлик, терлаш, қалтирашни кўрсатади.
Тана ҳарорати нормаллашгандан сўнг ёки қўзғатувчини ишончли йўқотилганидан кейин Левофлоксацинни қабул қилишни камида 48-78 соат давом эттириш тавсия қилинади.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга левофлоксацинни буюриш мумкин эмас.
Автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Левофлоксациннинг бош айланиши ёки қотиб қолиш, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя самаралари реакция ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган вазиятларда маълум хавф туғдиради (масалан автомобилни бошқаришда, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишда, турғун бўлмаган ҳолатда ишларни бажаришда). Бу айниқса Левофлоксацинни алкогол билан ўзаро таъсири ҳолларига таалуқлидир.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Левофлоксациннинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари марказий нерв тизими даражасида намоён бўлади (онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тиришиш хуружлари). Бундан ташқари, меъда-ичак бузилишлари (масалан, кўнгил айниши) ва шиллиқ қаватларининг шикастланиши; QT интервалини узайиши (терапевтикдан юқори аниқ дозаларни қўлланиши билан бўлган текширишларида кўрсатилган) кузатилиши мумкин.
Даволашни бор бўлган симптомларга қараб белгиланади. Левофлоксацин гемодиализ ва перитонеал диализ орқали чиқарилмайди. Махсус антидоти йўқ.
Левофлоксацин 250 мг/100 мл инфузия учун эритма
0,5 г таъсир этувчи модда сақловчи 100 мл ли эритма флаконларда.
Препарат ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
ULTRA LABORATORIES PVT LTD.
102-B & 102-B(P-1). Pharmaceutical SEZ,
KIADB Industrial Estate. Hassan-Dist.573201.
Karnataka, Ҳиндистон.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Levodeks (Levodex) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №6 (1 blister) | 31300 so'm |
Levodeks (Levodex) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon) | 31400 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent