Fleksid
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fleksid (Flexid) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister)»
Флексид ® 250 мг: ҳар бир таблетка 250 мг гемигидрат кўринишида левофлоксацин сақлайди.
Флексид ® 500 мг: ҳар бир таблетка 500 мг гемигидрат кўринишида левофлоксацин сақлайди.
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон К30, натрий крахмал гликоляти (А типи), тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, глицерин дибегенат; қобиғи: гипромеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, макрогол 6000, титан диоксиди (E171), темир II оксиди (E172), темир III оксиди (E172), тальк.
Флексид ® 250 мг: ёрқин тўқ сариқ-пушти рангли, иккала томонида рискали, саккиз бурчакли икки ёқ қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Флексид ® 500 мг: ёрқин тўқ сариқ-пушти рангли, бир томонида рискали, саккиз бурчакли икки ёқ қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таблеткани тенг бўлакларга бўлиш мумкин.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи). ATХ коди: J01MA12.
Фармакодинамикаси
Левофлоксацин, фторхинолонлар синфига мансуб синтетик антибактериал препарат бўлиб, офлоксацин рацемик дори моддасининг S (-) энантиомери ҳисобланади.
Левофлоксацин бошқа фторхинолонлар каби бактерияларнинг ДНК - ДНК-гираза комплекси ва топомераза IV га таъсир қилади.
Левофлоксациннинг бактерицид фаоллик даражаси қон зардобидаги максимал концентрациясининг нисбатига (Cmax) ёки фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдонига (AUC) ва минимал сусайтирувчи концентрациясига (МСК) боғлиқ бўлади.
Резистентлик механизми gyr-A мутацияси орқали ифодаланади. Микроорганизмларда левофлоксацин ва бошқа фторхинолонларга нисбатан In vitro кесишган резистентлик мавжуд.
Сезгирлик чегаралари
Қуйидаги жадвалда антибиотикларга нисбатан сезувчанликни текшириш бўйича Европа ишчи гуруҳи (EUCAST) томонидан тасдиқланган ва ушбу препаратга нисбатан қўзғатувчини сезгирлигини (сезгир, кам сезгир ёки резистент) аниқлашга имкон берувчи МСК нинг (мг/л) назорат кўрсаткичлари санаб ўтилган.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганда левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади, плазмада бир соат давомида чўққи (юқори) концентрациясига етади. Абсолют биокираолишлиги - тахминан 100%. 50-600 мг дозалар дипазонида левофлоксациннинг фармакокинетикаси бир текисдир.
Овқат қабул қилиш левофлоксацинни сўрилишига бироз таъсир кўрсатади.
Левофлоксациннинг тахминан 30-40% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Левофлоксацинни суткада бир марта 500 мг дозада кўп марта қабул қилиш, препаратни тўпланиб қолишига деярли олиб келмайди. Левофлоксацинни кунига 2 марта 500 мг дан қабул қилишда ўртача, лекин аввалдан айтиш мумкин бўлган кумуляция кузатилади. Мувозанат ҳолатига 3 кун давомида эришилади.
Левофлоксацинни 500 мг дозада қабул қилинганда бронхлар шиллиқ қаватида ва бронхиал секретдаги максимал концентрацияси мос равишда 8,3 мкг/мл ва 10,8 мкг/мл ни ташкил қилди. Уларга препаратни қабул қилингандан кейин тахминан бир соатдан сўнг эришилди.
Левофлоксацинни 500 мг дозада қабул қилинганда ўпка тўқимасидаги максимал концентрацияси тахминан 11,3 мкг/мл ни ташкил қилади ва препаратни қабул қилингандан сўнг 4-6 соат ичида эришилади. Препаратни ўпкадаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрациясидан барқарор юқори бўлади.
Левофлоксацинни 3 кун давомида 500 мг дозада суткада 2 марта қабул қилинганда пуфак суюқлигидаги максимал концентрацияси препаратни қабул қилингандан сўнг 2-4 соатдан кейин мувофиқ равишда 4,0 ва 6,7 мкг/мл ни ташкил қилди.
Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.
Левофлоксацинни 3 кун давомида 500 мг дозада суткада 1 марта қабул қилингандан кейин 2, 6 ва 24 соатдан сўнг простата бези тўқимасида ўртача концентрацияси мувофиқ равишда 8,7 мкг/мл, 8,2 ва 2,0 мкг/мл ни ташкил қилди; препаратнинг простата безидаги ва қон зардобидаги концентрациясини ўртача нисбати 1,84 ни ташкил этади.
Левофлоксацинни 150 мг, 300 мг ёки 500 мг 1 марта оғиз орқали қабул қилинганидан кейин сийдикдаги ўртача концентрациялари 8-12 соатдан сўнг мувофиқ равишда 44 мг/мл, 91 мг/мл ва 200 мг/мл ни ташкил қилди.
Левофлоксациннинг фақат озгина қисми метаболизмга учрайди. Унинг метаболитлари десметил-левофлоксацин ва левофлоксацин-N-оксиди ҳисобланади. Улар сийдик билан ажралаётган препаратнинг умумий миқдорини < 5% ни ташкил қилади. Левофлоксацин стереокимёвий жиҳатдан турғун ва хирал инверсияга учрамайди.
Левофлоксацинни оғиз орқали қабул қилингандан ва вена ичига юборилгандан кейин қон плазмасидан нисбатан секин (t½:6- 8 соат) чиқарилади. Чиқарилиш асосан буйрак орқали (> 85% қабул қилинган дозани) юз беради.
Левофлоксацинни оғиз орқали қабул қилинганида ва вена ичига юборилганида препаратнинг фармакокинетикасида сезиларли фарқ бўлмайди, бу эса ушбу юбориш йўлларини тенг эканлигини кўрсатади.
Кекса пациентлар
Ёш ва кекса пациентларда левофлоксациннинг кинетикасида, фақат креатинин клиренси билан боғлиқ бўлган тафовутдан ташқари, сезиларли фарқ аниқланмаган,
Жинсга боғлиқ бўлган фарқлар
Левофлоксациннинг фармакокинетикасида жинсга боғлиқ бўлган озгина фарқлар аниқланган, лекин уларнинг клиник аҳамияти аниқланмаган.
Препарат катталарда левофлоксацинга сезгир микрофлора томонидан чақирилган енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларни даволаш учун қўлланилади:
- ўткир бактериал синусит (нафас йўлларининг инфекцияларини даволаш бўйича миллий ва (ёки) маҳаллий қўлланмаларга мос ҳолда ташхис қилинган, уларни бошланғич даволаш учун одатда тавсия қилинадиган антибактериал препаратлар самарасиз ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда);
- сурункали бронхит хуружи (нафас йўллари инфекцияларини даволаш бўйича миллий ва (ёки) маҳаллий қўлланмаларга мос ҳолда ташхисланган, уларни бошланғич даволаш учун одатда тавсия қилинадиган антибактериал препаратлар самарасиз ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда);
- шифохонадан ташқари пневмония (бошланғич даволаш учун тавсия қилинадиган препаратларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда);
- сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;
- сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан пиелонефрит;
- сурункали бактериал простатит;
- тери ва тери ости тўқималарининг инфекциялари.
Препаратни буюришдан олдин, фторхинолонларни адекват қўллаш бўйича маҳаллий қўлланмани ҳисобга олиш зарур.
Ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Суткада бир-икки марта қабул қилинади. Доза инфекциянинг тури ва оғирлигига, шунингдек тахминан касалликни чақирган микрофлоранинг сезувчанлигига боғлиқ.
Қабул қилиш давомийлиги
Қабул қилиш давомийлиги касалликни кечишига қараб ўзгариши мумкин. Бошқа ҳар қандай антибиотикотерапияда бўлгани каби Флексидни қўлланиши иситма йўқолгани ёки касаллик симптомлари йўқолгандан сўнг камида 48-72 соат давом этиши керак.
Қўллаш усуллари
Таблеткалар бутунлигича етарли миқдордаги суюқлик билан ютилади. Дозага тузатиш киритиш учун таблеткаларни бўлиниш чизиғи бўйлаб синдириш мумкин. Препаратни овқат пайтида, шунингдек овқат қабул қилиш оралиғида ҳам қабул қилиш мумкин. Флексидни темир препаратлари, антацидлар ва сукральфатни қабул қилишдан икки соат олдин ёки икки соатдан кейин қабул қилиш мумкин.
Тавсия қилинадиган дозалар
Буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентлар
(креатинин клиренси > 50 мл/мин)
Кўрсатма | Суткалик дозалашни тартиби (касалликни оғир даражасига боғлиқ) | Препаратни қабул қилиш давомийлиги |
Бурун олди бўшлиқлари-ни ўткир яллиғланиши (синусит) | 500 мг суткада бир марта | 10- 14 кун |
Сурункали бронхитни зўрайиши | 250- 500 мг суткада бир марта | 7- 10 кун |
Касалликдан ташқари пневмония | 500 мг суткада бир ёки икки марта | 7- 14 кун |
Сийдик чиқариш йўлла-рининг асоратланмаган инфекцияси | 250 мг суткада бир марта | 3 кун |
Сийдик чиқариш йўлла-рининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан пиелонефрит | 250 мг суткада бир марта 1 | 7- 10 кун |
Сурункали бактериал простатит | 500 мг суткада бир марта | 28 кун |
Тери ва тери ости тўқималарининг инфекциялар | 250 мг бир марта суткада ёки 500 мг суткада бир ёки икки марта2 | 7- 14 кун |
1,2 Оғир инфекцияларда препаратнинг дозасини ошириш мумкин, бундай ҳолларда даволашдан олдин қўзғатувчиларни левофлоксацинга нисбатан чидамлилиги тўғрисидаги маълумотларни диққат билан ўрганиб чиқиш керак. 1E. coli штаммларининг резистентлиги ошганда суткасига 500 мг доза афзал ҳисобланади. 2Стафилоккокларнинг резистентлиги ошганда суткада 500 мг дозани афзал билиш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
(креатинин клиренси ≤ 50 мл/мин)
Дозалаш тартиби | |||
- | 250 мг/24 ч | 500 мг/24 ч | 500 мг/12 ч |
Креатинин клиренси | Биринчи доза: 250 мг | Биринчи доза: 500 мг | Биринчи доза: 500 мг |
50- 20 мл/мин | кейин: 125 мг/24 ч | кейин: 250 мг/24 ч | кейин: 250 мг/12 ч |
19- 10 мл/мин | кейин: 125 мг/48 ч | кейин: 125 мг/24 ч | кейин: 125 мг/12 ч |
< 10 мл/мин (шу жумладан гемодиализ ва АШСПД)* | кейин: 125 мг/48 ч | кейин: 125 мг/24 ч | кейин: 125 мг/24 ч |
* Гемодиализ ёки амбулатор шароитдаги сурункали перитонеал диализ (АШСПД) тугагач, препаратнинг қўшимча дозаларини қабул қилиш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Дозаларга тузатиш киритиш талаб этилмайди, чунки препарат деярли жигарда метаболизмга учрамайди ва асосан буйрак орқали чиқарилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, фақат буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Болалар ва ўсмирлар
Препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Қуйида тақдим этилган маълумотлар 83 000 дан ортиқ пациентлар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотлардан олинган маълумотларга ва шунингдек, препаратни қўллаш бўйича катта пострегистрацион тажрибага асосланган.
Нохуш реакцияларни учраш тез-тезлигини тавсифлаш учун қуйидаги номенклатура (MedDRA га кўра) қўлланди: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100 гача), кам (≥1/10 000, <1/1000 гача), жуда кам (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга мувофиқ иложи йўқ). Ҳар бир тоифада ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги уларнинг жиддийлик даражасини камайиши тартибида кўрсатилган.
Инфекцион ва паразитар касалликлар
Тез-тез эмас: патогенларга резистент замбуруғли, шу жумладан Candida инфекцияси.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: эозинофилия, лейкопения.
Кам ҳолларда: тромбоцитопения, нейтропения.
Номаълум: панцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: Квинке шиши, ўта юқори сезувчанлик.
Номаълум: анафилактик шок, анафилактоид шок.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: анорексия.
Кам ҳолларда: гипогликемия, айниқса қандли диабети бўлган беморларда.
Номаълум: гипергликемия, гипогликемик кома.
Рухий бузилишлар
Тез-тез: уйқусизлик.
Тез-тез эмас: хавотирлик, онгни чалкашиши, нерв қўзғалувчанлигини ошиши.
Кам ҳолларда: рухий реакциялар (бирга кечувчи, масалан, галлюцинациялар, параноид кўринишлар), депрессия, қўзғалувчанлик, аномал тушлар, тунги даҳшатлар.
Номаълум: пациентнинг ўз хавфсизлигига хавф солувчи хулқ-атворли рухий реакциялар, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш фикрлари ёки ўзини ўлдиришга уриниш.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши.
Тез-тез эмас: уйқучанлик, тремор, таъм билишни бузилишлари.
Кам ҳолларда: тиришиш, парестезия.
Номаълум: периферик сенсор нейропатия, паросмия, шу жумладан аносмия, дискинезия, экстрапирамидал бузилишлар, таъм билишни йўқолиши, хушдан кетиш, хавфсиз бош мия ички гипертензияси.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: кўришни бузилиши, шу жумладан кўриш фокусланишини бузилиши
Номаълум: кўришни вақтинча йўқолиши
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: вертиго (бош айланиши).
Кам ҳолларда: қулоқни шанғиллаши.
Номаълум: эшитишни йўқолиши, эшитишни бузилиши.
Юрак томонидан бузилишлар
Кам: тахикардия, юрак уриб кетиши.
Номаълум: юрак тўхташига олиб келиши мумкин бўлган юрак қоринчалари тахикардияси, юрак қоринчалари аритмияси ва икки йўналишли юрак қоринчалари тахикардияси (асосан QT интервални узайиши хавф омили бўлган пациентлар), электрокардиограммада QT интервални узайиши.
Қон томирлари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: гипотензия.
Нафас олиш аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: диспноэ.
Номаълум: бронхоспазм, аллергик пневмонит.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: диарея, қусиш, кўнгил айниши.
Тез-тез эмас: қоринда оғриқ, диспепсия, метеоризм, қабзият.
Номаълум: жуда кам ҳолатларда энтероколит белгиси бўлиши мумкин бўлган қон аралаш диарея, шу жумладан псевдомембраноз колит, панкреатит.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: жигар ферментлари даражасини ошиши (АЛT/АСT, ишқорий фосфатаза, ГГТ).
Тез-тез эмас: қонда билирубин миқдорини ошиши.
Номаълум: сариқлик ва жигарнинг оғир шикастланиши, шу жумладан ўлим билан якунланувчи, биринчи навбатда ёндош оғир касалликлар билан кечувчи ўткир жигар етишмовчилиги, гепатит.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: қичишиш, тошма, эшакеми, гипергидроз.
Номаълум: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, ёруғликка юқори сезувчанлик реакциялари, лейкоцитокластик васкулит, стоматит.
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: артралгия, миалгия.
Кам: пайларни бузилиши, шу жумладан тендинит (масалан, ахиллов пайини), мушак кучсизлиги, айниқса миастенияси бўлган беморларда аҳамиятга эга.
Номаълум: рабдомиолиз, пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини), боғламларни узилиши, мушакларни узилиши, артрит.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: қонда креатинин миқдорини ошиши.
Кам: ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефрит оқибатида).
Умумий ўзгаришлар ва юбориш жойидаги бузилишлар
Тез-тез эмас: астения.
Кам: иситма.
Номаълум: оғриқ (шу жумладан тана орқа томонидаги, кўкрак қафаси ва оёқ-қўллардаги оғриқ).
Фторхинолонларни қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа ноҳуш ҳолатларга порфирия билан хасталанган беморларда касалликнинг хуружлари киради.
Левофлоксацинга ва бошқа хинолон ҳосилаларига ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига нисбатан ўта сезувчанлик; тутқаноқ; анамнезида фторхинолонлар қўлланганда чақирилган пай патологияси; болалик ва ўсмирлик ёши (18 ёшгача); ҳомиладорлик; эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Левофлоксацинга бошқа дори воситаларининг таъсири
Темир тузлари, рух тузлари, магний ёки алюминий сақловчи антацид воситалар, диданозин
Левофлоксацинни темир тузлари сақловчи препаратлар ёки магний ёки алюминий сақловчи антацид воситалар, шунингдек диданозин (бу фақат диданозиннинг магний ёки алюминий сақловчи буфер моддалари бўлган дори шаклларига тааллуқлидир) билан бир вақтда қўллаганда препаратни сўрилиши сезиларли камаяди. Фторхинолонлар ва таркибида рух сақловчи мультивитаминларни бир вақтда перорал қўлланиши, уларни сўрилишини сусайтиради. Таркибида 2 ёки 3 валентли катионлар мавжуд бўлган препаратлар, жумладан темир тузлари, рух тузлари, магний ёки алюминий сақловчи антацидлар ёки диданозинни (бу фақат диданозиннинг магний ёки алюминий сақловчи буфер моддалари бўлган дори шаклларига тааллуқлидир) левофлоксацин таблеткасини қабул қилинишидан 2 соат олдин ёки ундан кейин 2 соат гача қабул қилиш тавсия этилмайди. Кальций тузлари левофлоксацинни оғиз орқали қабул қилинганида уни сўрилишига минимал таъсир кўрсатади.
Сукральфат
Сукральфат билан бир вақтда қўлланганида левофлоксацин таблеткаларининг биокиришаолишлиги сезиларли камаяди. Сукральфатни бир вақтда қабул қилиш зарурияти туғилганда, уни левофлоксацин таблеткалари қабул қилинганидан кейин 2 соатдан сўнг қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Теофиллин, фенбуфен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари
Клиник тадқиқотларда левофлоксацинни теофиллин билан фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Бироқ баъзи ҳолатларда хинолонларни теофиллин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки тиришишга тайёрлик бўсағасини камайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаганда бош мияни тиришишга тайёрлик бўсағасини камайиши мумкин.
Фенубен иштирокида левофлоксациннинг концентрацияси уни алоҳида қўллангандаги кўрсаткичга нисбатан тахминан 13% га ошади.
Пробенецид ва циметидин
Пробенецид ва циметидин левофлоксацинни ажралиб чиқарилишига сезиларли таъсир кўрсатади. Циметидин ёки пробенецид билан бир вақтда қўлланганда левофлоксацинни буйрак клиренси мувофиқ равишда 24% ва 34% га камаяди. Бу левофлоксацинни буйрак найчаларидан ажралиб чиқарилишини блокланиши билан ифодаланади. Бироқ, бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти йўқ.
Левофлоксацинни буйрак найчалари секрециясини бузувчи препаратлар (пробеницид ва циметидин) билан бир вақтда қабул қилинганда, айниқса буйрак фаолияти бузилган пациентларни даволаганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.
Бошқа муҳим маълумот
Левофлоксацинни кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин каби препаратлар билан бир вақтда қўллаганда, левофлоксацинни фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсири йўқлиги кўрсатиб ўтилган.
Бошқа дори воситаларига левофлоксацинни таъсири
Циклоспорин
Левофлоксацин билан бир вақтда қўллаганда циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври 33% га узаяди.
Витамин К антагонистлари
Левофлоксацинни К витамини антагонистлари (масалан, варфарин) билан мажмуада қабул қилаётган пациентларда қон ивиш кўрсаткичларининг (протромбин вақти/МНО) ва (ёки) қон кетиши хавфини (баъзида оғир қон кетиш) ошганлиги аниқланган. Шунинг учун бу препаратларни бир вақтда қўллаганда қон ивиши кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.
QT оралиқни узайтирш хоссасига эга препаратлар
Левофлоксацин ва бошқа фторхинолонларни QT интервални узайтирувчи хоссага эга препаратлар (масалан, IA ва III синф аритмия қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, антипсихотик препаратлар) билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бошқа муҳим маълумот
Левофлоксацин теофиллинни фармакокинетикасига таъсир қилмайди (бу CYP1A2 учун белгиловчи субстрат ҳисобланади); бу эса левофлоксацинни CYP1A2 ингибитори эмаслигини кўрсатади.
Ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари
Овқат қабул қилиш
Овқат билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир аниқланмаган. Шу сабабли, препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Пневмококкли пневмониянинг оғир ҳолатларида Флексид энг самарали препарат бўлмаслиги мумкин. Кўк йиринг таёқчаси (P. aeruginosa) томонидан чақирилган касалхона ичи инфекциясини даволаш учун баъзи ҳолатларда мажмуавий даволаш талаб этилади.
Метициллинга-резистент тилларанг стафилококк (МРТС)
Метициллинга-резистент тилларанг стафилококкда (МРТС) фторхинолонларга, жумладан левофлоксацинга корезистентлик (кесишган резистентлик) бўлиши мумкин. Шунинг учун МРТС томонидан чақирилган инфекцияни даволаш учун левофлоксацин тавсия этилмайди, фақатгина лаборатор текширув натижаларига кўра организмнинг левофлоксацинга сезувчанлиги тасдиқланган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Левофлоксацин ўткир бактериал синусит ва сурункали бронхитни зўрайишини даволашда, бу инфекциялар адекват ташхис қилинган шароитдагина, қўлланилиши мумкин.
Фторхинолон қатори препаратларни буюрганда E. coli нинг маҳаллий штаммларини фторхинолонларга резистентлигини ҳисобга олиш керак.
Куйдирги касаллигининг ўпка шаклини даволаш учун ишлатилаётганда куйдирги касаллигини даволаш юзасидан миллий ва (ёки) халқаро ҳужжатларга мурожат қилиш тавсия этилади.
Тендинит ва пай узилиши
Хинолон гуруҳи препаратлари билан даволаётганда кам юз берувчи тендинит, баъзида пайларни узилишига, хусусан ахиллов пайини узилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат икки тарафлама бўлиши мумкин ва даволаш бошланганидан сўнг 48 соатдан то даволаш тугатилгандан сўнг бир неча ой давомида ривожланиши мумкин. Тендинитни ривожланиши ва пай узилиши хавфи айниқса кекса пациентлар (60 ёшдан катта), дори воситасини суткалик дозаси 1000 мг қабул қилган ва кортикостероид қабул қилаётган пациентларда ошади. Флексид буюрилганда бундай пациентларни синчковлик билан кузатиш лозим. Тендинит симптомлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Тендинитга шубҳа туғилганида Флексид дарҳол бекор қилинади ва шикастланган пайни мувофиқ равишда даволаш бошланади (масалан, иммобилизация).
Clostridium difficile томонидан чақирилган касаллик
Левофлоксацин билан даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг (шу жумладан даволаш тўхтатилгандан бир неча ҳафтадан сўнг) пайдо бўлувчи диарея, айниқса агар у жуда оғир кечса, чўзилувчан характерга эга бўлса ва(ёки) қон аралаш бўлса, бу Clostridium difficile томонидан чақирилган касалликнинг симптоми бўлиши мумкин. Касалликнинг оғирлик даражаси - енгил даражадан то ҳаёт учун хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин. Бундай касалликнинг энг оғир шакли псевдомембраноз колит ҳисобланади. Бундай симптом бўлса, левофлоксацинни қабул қилиш дарҳол тўхтатилади ва зудлик билан тегишли даволаш буюрилади. Бундай клиник вазиятларда перистальтикани сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Тиришишга мойиллиги бўлган пациентлар
Хинолонлар тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириш ва тиришиш чақириш хусусиятига эга. Тутқаноқ билан хасталанган пациентларда левофлоксацинни қўллаш мумкин эмас. Бошқа хинолонларга ўхшаб, уни талваса реакцияларига мойиллиги бўлган пациентларда ёки теофиллин каби, бош миядаги тиришишга тайёрлик бўсағасини камайтирувчи фаол моддалар билан мажмуада қўлланганда жуда эҳтиёткорлик билан ишлатилади. Тиришиш хуружи юз берганда, левофлоксацин билан даволаш тўхтатилади.
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа фаоллигини яширин ёки яққол бузилишлари бўлган пациентлар хинолон гуруҳи антибактериал препаратлари билан даволаганда гемолитик реакцияларга мойил бўлишлари мумкин. Гемолиз ривожланиши мумкинлигини назорат қилиш зарур.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак фаолиятини бузилишларида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш лозим.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари
Баъзида, ҳатто Флексиднинг биринчи дозасидан сўнг ўта юқори сезувчанликнинг жиддий реакциялари (ангионевротик шиш, анафилактик шок) ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатда дарҳол препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шошилинч ёрдам чора-тадбирларини амалга ошириш учун даволовчи шифокор ёки тез тиббий ёрдам шифокори билан боғланиш лозим.
Оғир буллёз реакциялар
Левофлоксацин билан даволашда оғир буллёз тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) ҳолатлари кузатилган. Тери ва (ёки) шиллиқ қаватларда реакция бўлганида, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва даволанишни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун кечиктирмасдан шифокорга мурожат қилиш лозим.
Дисгликемия
Хинолон қатори препаратлари қўлланганда қондаги глюкоза миқдорини ўзгариши, шу жумладан гипогликемия ёки гипергликемия, кузатилиши мумкин. Бу ҳолатлар кўпинча қандли диабети бўлган ва перорал гипогликемик препаратларни (масалан, глибенкламидни) ёки инсулин қабул қиладиган беморларда бўлади. Гипогликемик кома ривожланиши мумкин. Қандли диабет билан оғриётган беморларга қондаги глюкоза миқдорини эътибор билан назорат қилиб туришлари тавсия этилади..
Фотосенсибилизацияни олдини олиш
Левофлоксацин қўллаганда баъзи беморларда фотосенсибилизация кузатилиши мумкин. Уни олдини олиш мақсадида даволаниш вақтида ва даволаниш тугаганидан сўнг 48 соат ичида жадал қуёш нури ёки сунъий ультрабинафша нурланишдан (масалан, даволаниш мақсадида ультрабинафша нурларини қўллаш, солярийга қатнаш) сақланиш тавсия этилади.
Витамин К антагонистларини қабул қилаётган пациентлар
Левофлоксацин билан бирга витамин К антагонистини (масалан, варфарин) мажмуада қабул қилаётган пациентларда қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин вақти/МНО) ошиши ва/ёки қон кетиш хавфини ошиши аниқланган. Шунинг учун бу препаратларни бир вақтда қўллаётганда қон ивиш кўрсаткичларини кузатиб туриш лозим.
Рухий реакциялар
Хинолон гуруҳи препаратларини, жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган баъзи пациентларда психотик реакциялар юзага келган.
Ушбу реакциялар жуда кам ҳолларда, баъзида ҳаттоки левофлоксацинни бир марта қабул қилингандан кейин ҳам пациентнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва ҳулқ-атворигача авж олиб борган. Шунга ўхшаш реакциялар ривожланганда Флексидни қабул қилиш тўхтатилади ва тегишли чоралар кўрилади.
Флексидни психотик беморларга ва анамнезида психотик касаллиги бўлган пациентларга буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия этилади.
QТ интервални узайиши
QT интервални узайиш хавф омили бўлган пациентларга фторхинолонларни (жумладан левофлоксацин) буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак. Бундай омилларга қуйдагилар киради:
- туғма QT интервални узайиш синдроми;
- QT интервални узайтириш хусусиятига эга бўлган сабаб бўлувчи дори препаратларини (масалан, IA ва III синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, антипсихотик препаратлар) бирга ёндош қабул қилиш;
- электролитлар мувозанатини мувофиқлаштирилмаган бузилиши (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);
- кекса ёшдаги пациентлар;
- юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия).
Кекса пациентлар ва аёлларда QT интервални узайтирувчи препаратларга нисбатан юқори сезувчанлик бўлиши мумкин. Шу сабабли, бу тоифа пациентларда фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллаётганда ўзига хос эҳтиёткорлик зарур.
Периферик нейропатия
Фторхинолон препаратларини, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда периферик сенсор нейропатия ва периферик сенсомотор нейропатия кузатилган, уларни ривожланиши етарлича даражада тез бўлиши мумкин. Нейропатия симптомлари пайдо бўлганида, қайтмас бузилишларни олдини олиш учун левофлоксацинни қўллаш тўхтатилади.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари фаолиятини бузилишлари
Левофлоксацинни қўллаётганда (асосан ёндош оғир касалликлари бўлган пациентларда, масалан сепсисда) ҳаётга хавф солувчи даражадаги жигар етишмовчилиги ривожланишигача авж олувчи жигар некрози ҳолати кузатилган. Анорексия, сариқлик, сийдикни тўқлашиши, қичишиш ёки қорин соҳасидаги оғриқ каби жигар шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлса, дарҳол препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва ёрдам учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Миастенияни зўрайиши
Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин нерв-мушак фаоллигини блоклайди ва миастенияси бўлган пациентларда мушак заифлигини кучайтириши мумкин. Фторхинолонларни миастения билан оғрувчи пациентларда қўллаганда, оғир ножўя реакциялар, жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар, шунингдек пациентларга сунъий нафас талаб этилган ҳолатлар билан кечган ҳолатлар аниқланган. Анамнезида миастенияси бўлган пациентларда левофлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди.
Кўришни бузилиши
Кўришни ёмонлашиши ёки кўзга ҳар қандай таъсир бўлган ҳолатларда, шошилинч окулист маслаҳати зарур.
Суперинфекция
Левофлоксацинни қабул қилиш, айниқса узоқ муддат давомида қабул қилиш сезгир бўлмаган организмларни ҳаддан ташқари ўсиб кетишига олиб келиши мумкин. Суперинфекция ҳолатида керакли чораларни кўриш лозим.
Лаборатор текширув натижалари ишончлигига таъсири
Левофлоксацинни қабул қилган пациентларда сийдикда опиатларнинг миқдори бўйича тест синамаси сохта-мусбат натижаларни бериши мумкин. Опиатлар юзасидан тестнинг мусбат натижасини тасдиқлаш учун юқори специфик усуллар ёрдамида қайта таҳлил ўтказиш талаб этилиши мумкин.
Левофлоксацин туберкулёз микобактерияларини ўсишини сусайтириши мумкин, демак, бунинг натижасида туберкулёз ташхис қилишда сохта-манфий натижалар олиниши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Левофлоксацинни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига кучсиз ёки ўртача таъсир кўрсатади. Нохуш таъсирлар (масалан, бош айланиш, шу жумладан вестибуляр, уйқучанлик, кўришни бузилиши) диққатни жамлаш ва жавоб реакцияси тезлигини бузилишига олиб келиши мумкин, бу эса ушбу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган вазиятларда (масалан, автомобил бошқарганда ёки механизмлар билан ишлаганда) хавф омили бўлиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юбориш билан боғлиқ бўлган кўпроқ аҳамиятли белгиларга марказий нерв тизими томонидан бўлган симптомлар (онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилишлари, талваса хуружлари), QT интервал узайиши, шунингдек меъда ичак йўллари томонидан реакциялар (кўнгил айниши ва шиллиқ қаватида эрозиялар) киради. МНТ га таъсири аниқланган (онгни чалкашиши, тиришиш, галлюцинация ва тремор). Доза ошириб юборилган ҳолатларда симптоматик даволаш ўтказилади. QT интервал узайиши мумкинлиги туфайли, ЭКГ назорат қилинади. Меъда шиллиқ қаватини ҳимоялаш учун антацидларни қўллаш мумкин. Левофлоксацин гемодиализ, перитонеал диализ ёки АШСПД ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.
ПВХ/TЭ/ПВДХ/алюминий блистерда.
Ўрам ўлчамлари: қутида 5, 7 ва 10 та таблеткалар.
Сотувда барча ўлчамдаги ўрамлари бўлмаслиги мумкин.
25 °C дан юқори ҳароратда оргинал ўримида сақлансин.
3 йил.
Фақат рецепт бўйича берилади.
ЛЕК д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Fleksid (Flexid) plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister) | 70200 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent